Кунни кулги билан бошланг!

0

— Ўртоқ командир, телевизор кўрсак бўладими?
— Кўринглар. Фақат ёқманглар.

***

Ярим тун, соат 2:00.
Телефон қўнғироғи жиринглаб, нариги томондан «Нега шу маҳалда ухламаяпсан?» деган саволни эшитиб ақлдан озай дедим.
Менга қўнғироқ қилган одам шу саволни ўзига ҳам бериб кўрганмикин?!

***

— Интернетга кириб «Чиройли, ақилли, қадди-қомати келишган, меҳрибон қиз билан танишмоқчиман» деб ёзиб ўтирсам, бир зумда орзуимдаги гўзал орқамга келиб қолибди. Фақат қўлида ўқлов билан компьютеримга қараб турган экан…

***

Ҳайдовчилик гувоҳномасига ўқиётган бир йигит ўқитувчига савол берибди:
— Қизил чироқда чорраҳани кесиб ўтса бўладими?
Ўқитувчи ҳам чарчаб, асаби бузилиб турган экан:
— Ҳа бўлади. Фақат иккала қўлингни кўтариб ўтишинг керак, – дебди.
— Нега айнан қўлни кўтариш керак, – деса, ўқитувчиси:
— Ўлганингдан кейин ечинтириш осон бўлиши учун, – дермиш.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here