Наҳотки? Манчестер Юнайтед» Ўзбекистонга келади

0

1979 йил 11 август куни Тошкентнинг «Пахтакор» клуби авиаҳалокатга учраб, ўзбек халқи ўзининг жонажон футболчиларидан айрилган.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси авиаҳалокатга учраган футбол жамоалари хотирасини ёд этиш мақсадида Халқаро хотира турнирини ташкил этиш ғоясини илгари сурган, деб хабар бермоқда Xabar нашри.

Фото: ЎФА Матбуот хизмати

ЎФА «Манчестер Юнайтед»нинг россиялик собиқ футболчиси Андрей Канчельскисга қарашли «Халқаро хайрия фонди» билан ҳамкорликда шу йилнинг июль-август ойларида Ўзбекистонда Хотира турнирини ташкил этишни режалаштирмоқда.

Мазкур мусобақага авиаҳалокатга учраган барча жамоалар вакиллари таклиф этилади ва бутун Ўзбекистон бўйлаб улар билан ўртоқлик учрашувлари ўтказилади. Мазкур Хотира турниридан хайрия мақсади ҳам кўзланган бўлиб, учрашувлардан тушган маблағлар авиаҳалокатга учраган футболчилар оила аъзоларига тақдим қилинади.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: