БИ-ИР КУЛИШМАЙМИЗМИ, ОКА?..

0

 

* * *

— Азизим, охирги марта сўрайман, мен сизни аёл сифатида умуман қизиқтирмайманми?

— Синглим, менам охирги марта айтаман, мен стомотологман, гинекология бўлими йўлак охиридан чапда!

* * *

Жўжа макиён онасидан сўради:

— Ойи, мени лайлак олиб келганми?

— Ҳа, ўғлим, фақат дадангга айтмагин!

* * *

Бош почтампт раҳбаридан сўрашди:

— Хатларни қай тарзда эгаларига тарқатасизлар?

— Почтачи етказади.

— Йўқ, мен бошқа шаҳарга етказишни назарда тутдим.

— Айтдим-ку, почтачи етказади!

* * *

Эркак дўстидан сўради:

— Янги йил байрамида хотинингга нима совға қилдинг?

— Тайландда дам олиб қайтишга йўлланма совға қилдим.

— У сенга нима совға қилди?

— Тайландга учиб кетди.

* * *

Арман радиосидан сўрашди:

— Нега мухбирнинг болалари жуда асабий бўлади?

— Чунки ҳомила уч ойлик бўлгач, уни «Ойим мени олдириб ташламасмикан?», деган савол қийнайди. Олти ойликда «Дадам ойимга уйланармикан?», деб қайғуради. Навбатдаги уч ойликда эса ҳомила «Туғилсам-у, уч бирдай одам биргина мухбирнинг маошига қандай кун кўрарканмиз?» деб қийналади.

* * *

Эркак дўстига мақтанди:

— Хотиним тилла аёл.

— Нимаси тилла?

— Ишдан қай пайт қайтишимни жуда яхши билади. Кириб келсам, стол устида коньяк, шоколад, буғи чиқиб турган бир товоқ палов, кўк чой дейсанми ҳамма нарса муҳайё бўлади. Вей, ҳатто уйнинг ҳавоси алмашиб турсин деб деразаларниям очиб қўйган бўлади.

* * *

Йигит қайнонасиникига келса, қайнона ҳовлида қўлида супурги тутган ҳолда турибди. У сўради:

— Ойижон, уй йиғиштирмоқчимидингиз ё бирор ёққа учмоқчимидингиз?

* * *

Эркак дўстига деди:

— Ишонасанми, синфдошимиз Эшмат хизмат сафарига кетганди. Аслида шанба куни қайтиши керак экан, у пайшанба куни қайтибди. Шу куни хотини ўйнашини чақирган экан. Эшмат уларни бирга тутволибди-ю, ўйнашини ўлдирибди!..

— Ҳа, даҳшат! Агар Эшмат сешанба куни қайтганда, мени ўлдирарди!

* * *

Эркак дўстининг дала ҳовлисига меҳмон бўлиб келганди. Дала ҳовли эгаси сўради:

— Дўстим, сенга овқатни тоза товоққа сузайми, ё ювилганигами?

— Албатта тозасига суз!

Овқатдан бир неча қошиқ ейишгач, меҳмон дўстидан сўради:

— Тоза деганинг қанақа-ю, ювилгани қанақайди?

— Ювилган товоқни ўзим ювганман. Тозасини мушугим ялаб тозалаб қўйган.

* * *

Хотиннинг топилмаси, яхшиси, эрининг суюклиси:

— Сизни кўришга кўзим йўқ! Сиз чўчқадан баттарсиз! Маразсиз! Худо жонингизни олсин илойим!.. Вой, тавба, тавба, тавба!.. Қорнингизам очиб кетгандир-а? Ошни сузиб келаверайми?

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit