Бугун Туркияда Ўзбекистон ва Арманистон чемпионлари ўзаро майдонга тушишади

0

Хабарингиз бор Тошкентнинг «Локомотив» клуби шу кунларда Туркиянинг Белек шаҳрида янги мавсумга тайёргарлик кўрмоқда. Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра «темирйўлчилар» бугун мазкур йиғин доирасидаги иккинчи назорат беллашувида майдонга тушишади.

«Локомотив»га бу сафар Арманистоннинг «Алашкерт» клуби рақиблик қилади. Мазкур жамоа сўнгги 2 йилдан буён ўз мамлакатида чемпионликни ҳеч кимга бермай келмоқда. 1990 йилда асос солинган «Алашкерт» сўнгги йилларга келиб арман футболининг етакчи клубига айланишга муваффақ бўлди. Натижада ушбу жамоа 3 мавсумдан буён Еврокубокларда ҳам иштирок этмоқда.

«Локомотив» – «Алашкерт» беллашуви бугун Белекдаги «Calista» спорт мажмуасида бўлиб ўтади. Ўйин бизнинг вақтимиз билан 20:30да старт олади.

 

manba: sports.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: