Қариялар уйида юз берган ёнғинда 11 киши ҳалок бўлди

0

Япониянинг Саппоро шаҳридаги қариялар уйида 1 февраль, пайшанбага ўтар кечаси юз берган йирик ёнғинда камида 11 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.

NHK телеканалига кўра, ёнғин ҳақида 31 январь, чоршанба куни маҳаллий вақт билан 23.40 да хабар берилган. Ҳодиса жойига 40 та ўт ўчириш бригадаси юборилди.

Бинода жами 16 киши истиқомат қилган.

Қутқарувчилар 5 киши — уч эркак ва икки аёлни олиб чиқди. 8 эркак ва 3 аёл ҳалок бўлди.

 

manba: daryo.uz