Чилим чекиш ҳалолми? Электрон сигаретларчи?

0
Савол:

Ассалому алайкум. Хайрли кун тилаган ҳолда савол билан мурожаат этсам. Ҳозирги кунда биламизки янги турдаги чилим ва сигаретлар оммалашмоқда, бундай замонавий тамакилар ҳалолми? Батафсил маълумот берсангиз. Кайф берувчи нарсалар ҳаромлигига оид хадислардан ҳам мисоллар келтирсангиз


Жавоб:

Сигарет чекишнинг ҳукми ҳаромга яқиндир. Шундан келиб, чиқиб уларга ўхшаган электрон сигарет ва чилимларнинг ҳукми ҳам худди шундай.

Валлоҳу аълам.

Мубашшир Аҳмад,

azon.uz

Ҳадислардан:

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Абу Убайда, Абу Талҳа ва Убай ибн Каъбларга хурмо ғўраси ва пишган хурмодан қилинган хамрни қуйиб берар эдим. Бас, уларнинг ҳузурига биров келиб:

«Хамр ҳаром қилинди», деди.

Шунда Абу Талҳа:

«Эй Анас, тур, уни тўкиб юбор!» деди.

Мен уни тўкиб юбордим».

Учовлари ривоят қилганлар.

Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг минбарларида туриб хутба қилиб:

«Хамрнинг ҳаром қилингани нозил қилинган пайтда у беш нарсадан олинар эди: узумдан, хурмодан, буғдойдан, арпадан ва асалдан. Ақлни тўсган нарса хамрдир. Уч нарса борки, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биздан ажрамасдан туриб, улар ҳақида бизга аҳднома беришларини истардим: бобо, калола ва рибонинг баъзи боблари», деди».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Ториқ ал-Жўъфий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«У киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан «хамр» ҳақида сўраганида, У зот ул кишини у нарсадан қайтардилар ёки у нарсани тайёрлашини ёқтирмадилар. Шунда у:

«Мен уни даво учун қиламан», деди.

«У даво эмасдир. У дарддир», дедилар».

Муслим, Абу Довуд, Термизий ривоят қилишган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: