Фото: Тошкентдаги автотураргоҳда 7 та автомобиль ёниб кетди

0

31 январь куни соат 18:22 да пойтахтнинг Яшнобод туманидаги автотураргоҳда 7 та автомобиль ёниб кетди.

ИИВ матбуот хизматига асосан UzNews хабар беришича, автотураргоҳ Асалобод 1-даҳа 1-уйда жойлашган «Эксилон Инвест» МЧЖга қарашли.

Ёнғин оқибатида автотураргоҳнинг 100 кв.м майдонида жойлашган том қисми ва шу ерда бўлган турли русумдаги жами 7 та автомашиналар, ёниб зарар кўрган.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: