Кунни кулги билан бошланг!

0

Икки жентльмен Темза дарёси устидаги кўприкда туришибди. Дарёда бир киши чўкяпти ва баланд овозда бақирмоқда:

— Қутқаринглар! Ёрдам беринглар! Мен сузишни билмайман, мен сузишни билмайман!

Биринчи жентльмен иккинчисига мурожаат қилди:

— Сэр, сиз сузишни биласизми?

— Йўқ, сэр.

— Мен ҳам билмайман. Лекин биз бутун Лондонга бу ҳақда жар солмаяпмиз-ку…

 

Рабинович уйига келди-да, жилмайганча хотинига деди:

— Мени ишдан бўшатишди!

— Мен ҳеч нимага тушунмаяпман, ишдан бўшатишган бўлса, нега бунча хурсандсиз? — сўради хотини.

— Мендан бошқа ҳаммани қамашди!

 

— Дада, машинангизнинг калитини олсам майлими? — сўради ўспирин йигитча отасидан. — Синфдошларимга нархи юз миллион турадиган автомобилда юришимни би-ир кўрсатиб қўймоқчиман.

— Мана, сенга минг сўм, — жавоб берди отаси, — бориб автобусга чиққин-да, синфдошларингга икки юз миллион турадиган уловда юришинг билан би-ир мақтаниб қўй.

 

Ишга кечиккан ходимнинг тушунтириш хатидан: «Мен ишга соат 8: 00 да эмас, 10: 00 да келдим, чунки, барибир, 10:00 гача ҳеч ким бирор иш қилмайди, фақат чой ичиб ўтиради. Мен эса бунча кўп вақт чой ичолмайман».

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here