Қишки мавсумда беҳи фойдалари

0

 

* Беҳидан тайёрланган мураббо ва жем қишки мавсумда қувватлантирувчи ва шамоллашни даволовчи восита сифатида ёрдамчимизга айланади. Айнан ана шу ширинлик туфайли камқонликка барҳам берилади, нафас йўли ва асаб тизимидаги касалликлар шифо топади.

* Бундай ширинлик йилнинг исталган вақтида ҳомиладор аёлларда кузатиладиган токсикозга қарши тавсия этилади. Биринчидан, у кўнгил айнишини тўхтатиб, қайт қилишдан халос этса, иккинчидан, иммунитетини кўтариб, қонни кўпайтиради. Айниқса, ҳомиладорликда ич кетиш азоб берса, беҳи мураббоси ёки унинг қуритилган новда ва баргларидан тайёрланган дамлама дарддан фориғ этади.

ОШҚОЗОН-ИЧАК ЯРАСИНИ ДАВОЛАЙДИ

Беҳи уруғи — алоҳида дармондори. Фақат унутманг, уни майдалаб ейиш ёки дармондори сифатида эзиб қайнатиш мумкин эмас. Беҳи уруғи ўзидан суюқлик ишлаб чиқаради. Бу суюқлик эса бронхит, ошқозон-ичак ва йўғон ичаклардаги яллиғланиш (колит)га қарши ичилса, шифо бўлади. Бунинг учун 10-15 г беҳи уруғини оғзи ёпиладиган идишга солиб, устидан 1 стакан қайнатиб совитилган сув қуйинг ва 10 дақиқа давомида яхшилаб силкитинг. Ана шундан сўнг кўпикланиб қолган сувдан 1 ош қошиқ ичинг. Бу дармондорини ҳар гал ичишдан олдин ана шундай силкитинг. Бир тайёрлаган дармондорини кун давомида 3-4 марта 1 ош қошиқдан ичгач, кечга бориб, қолганини тўкиб ташланг ва эртаси куни яна янгидан тайёрланг. Муолажа муддати — 10-15 кун.

ЙЎТАЛНИ ДАВОЛАЙДИ

Беҳи уруғи қайнатмаси бронхит, томоқ оғриғи, нафас йўллари шамоллаши ва сурункали йўтал ва ошқозон-ичак яраларига қарши ичилади.

Бундан ташқари, бу қайнатма тери касалликлари, кўз касалликлари, лаб ёрилиши, соч тўкилиши ва куйган жойни чайишга малҳам сифатида ишлатилади. Шунингдек, тиш оғриғи, милк яллиғланишига қарши ҳам фойдаланилади. Бунинг учун кунига 2-3 марта оғизни чайиш кифоя. Қайнатмани тайёрлаш учун 1 чой қошиқ беҳи уруғини 0, 5 литрлик банкага солиб, устидан 300 мл сув қуйинг ва 15 дақиқа давомида сув ҳаммомида газ печи устида димлаб қўйинг. Оловдан туширгач, банканинг қопқоғини ёпинг ва 2 соатга бостириб қўйинг. Бу малҳамни компресс қилиш ва ичиш мумкин.

Ички органлардаги ярани даволаш учун ундан кунига 3 маҳал овқатдан олдин 0, 5 стакандан қабул қилиш лозим.

БЕҲИ УРУҒИ — МЎЪЖИЗА

* Беҳи уруғининг яна бир ғаройиб хусусияти шундаки, у сизни ташналикдан ва оғиз қуриб қолишидан асрайди.

* Беҳи уруғидан тайёрланган қайнатма халқ табобатида ични бўшаштирадиган, ярани қоплаб оладиган ва юмшатадиган малҳам ҳисобланади.

* Бундан ташқари, бу қайнатма бачадондан қон кетиши ва қон тупуришга қарши ҳам қўлланилади.

* Ҳарорат тушмай азоб берганда ҳам ана шу қайнатмадан суртиш мумкин

 

7 Мўъжиза газетасидан олинди