Қозоғистонда ёниб кетган автобус салонидан арвоҳларнинг қичқириқлари, йиғи ва зорланишлари эшитила бошлади…

0

 

Маълумотларга кўра, Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятига қарашли «Самара-Шимкент» серқатнов йўлида ёниб кетган автобус салонидан қўриқчилар одам товушлари, зорланиб ёлворишлари, йиғи-сиғи товушларига гувоҳ бўлишмоқда. Автобус аслида Актобадаги автомобиллар тўхташ жойига келтирилган.

— Кечаси соат 1: 00 дан кейин то тонггача товушлар тинмайди, — деди автомобиллар тўхташ жойи қоровули. — Мен туни билан ухламайман. Атрофда эса сукунат ҳукм суради. Автобус ичкарисидан келадиган товушлар тўхтамайди. Кимлардир йиғлайди, яна кимлардир бақириб ёрдамга чақиради. Аллакимлар ўзаро гаплашади, нималарнидир муҳокама қилади. Бу товушлар ҳалок бўлган йўловчилар арвоҳи экани аниқ. Ишқилиб, барчаларини Оллоҳ раҳматига олган бўлсин!..

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Актюбинск вилоятига қарашли серқатнов йўлда ҳаракатланаётган автобус ёниб кетиши натижасида 52 киши ҳалок бўлган. Уларнинг аксарияти ўзбекистонликлар эди. Уч нафар қозоғистонлик, икки нафар ўзбекистонлик тирик қолган, улар енгил куйиш жароҳатлари олганлиги маълум қилинган. Уч нафар автобус ҳайдовчиси қамоққа олинган. Улар қўзғатилган жиноий иш бўйича гумондор сифатида терговга тортилган. Ўзбекистон республикаси президенти Шавкат Мирзиёев ушбу фожиа доирасида ҳукумат комиссияси тузиш ва ёнғин сабабларини аниқлаш ҳақида фармон эълон қилган. Комиссияга бош вазир Абдулла Арипов етакчилик қилмоқда. Комиссия таркибига ички ишлар, ташқи ишлар, фавқулодда вазиятлар вазирликлари вакиллари киритилган.

sputniknews-uz. соm

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit