Умид Аҳмаджонов Андижонга ташриф буюрди

0

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов махсус ишчи гуруҳ билан Андижонга ташриф буюрди.

Ташрифдан кўзланган асосий мақсад Андижонда олимпия спорт турлари ҳамда футболни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан яқиндан танишишдан иборат.

Шунингдек, ташриф давомида Андижондаги футболга ихтисослаштирилган мактаб-интернатлари фаолиятлари, “Андижон” футбол клуби инфратузилмаси, аёллар жамоаси, спорт объектлари кўздан кечирилади

 

manba: sports.uz

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: