Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 3 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Биринчи навбатда сиздан узоқлашиб кетган эски қадрдонлар билан муносабатларни тикланг ва шу орада молиявий муаммоларни ўз фойдангизга ижобий ҳал этинг. Ишларингиз кўп. Демак, уларни кун давомида битириш учун сайру саёҳат, атрофдагилар билан мулоқотларни тўхтатиб туришингизга тўғри келади. Оиласизларнинг муҳаббат бобида омади чопади. Сиз ўз орзунгиздаги инсонни куннинг иккинчи ярмида учратишингиз мумкин. Кечқурун спортнинг фаол турлари билан шуғулланишдан воз кечинг, саломатлигингизга путур етиши мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

3 феврал куни анчадан бери оромингизни, тинчингизни ўғирлаган ишлар ниҳоят якун топади. Раҳбарлар қаршисида юзингиз ёруғ бўлади. Агар ҳамкасблар ёки дўстлардан кимдир ҳамкорликда ишлашни таклиф этса, албатта рози бўлинг. Бусиз моддий аҳволингизни кўнгилдагидек мустаҳкамлаб бўлмайди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилиш, сузиш каби амаллар муваффақиятли кечади. Соғлиғингизни кўз қорачиғингиздек асранг. Ташқи хавфлардан ҳимоя этинг. Ёмонларга асло қўшила кўрманг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Аллақачон кераксизга, нафсизга айланган масалалар билан шуғулланишни тўхтатинг. Бугунги кун билан яшай бошланг. Шунда моддий жиҳатдан аҳволингиз яхши кечади. Лекин ўзингиз учун кераксиз деб ҳисобланган одамлар билан мулоқот қилишда давом этинг. Ишхонангизда янги танишувни бошдан ўтказишингиз мумкин. Аммо бу романтика билан боғлиқ эмас. Жисмоний меҳнат билан шуғулланадиганлар организмни жисман зўриқтиришдан эҳтиёт бўлсинлар. Чунки бу нарса турли ёқимсиз ва хавфли хасталикларни чақириши ҳеч гап эмас.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

3 февралда қизиқарли ва ажойиб инсон билан учрашишингиз кутилади. Бу учрашув профессионал касбингиз билан боғлиқ кўплаб масалаларда сизга наф бериши мумкин. Мабодо тавба қилишга бел бойлаган бўлсангиз, бу амални ортга суриб ўтирманг. Бугунги тавбаларингиз иншооллоҳ Яратганга етади ва осойиш топасиз. Шу соҳада ёши улуғ қариндошлар билан маслаҳатлашиб олсангиз ҳам зиён кўрмайсиз. Молиявий муаммолар ҳақида қайғуриб ўзингизни қийнаманг. Муаммо сизсиз ҳам ажойиб тарзда ижобий ҳал бўлади.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Афсуски, қариндошларингиздан кимлардир сизга ортиқча ташвишлар ёғдиришга шайланиши мумкин. Сиз эса бу ташвишларни дарҳол четга суринг-да, долзарб масалалар билан шуғулланишни бошланг. Азалий режаларингизни ҳақиқатга айлантиришга ҳаракат қилинг. Бугун юқори лавозимли шахслар билан мулоқот, ижтимоий ҳимоя ташкилотларига бориш ва ҳуқуқшунос маслаҳатини олиш муваффақият келтиради. Кечқурун ёлғиз қолиб ҳаётингизни обдон таҳлил этинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

3 февралда ўз оёғи билан қаршингизга келган омаддан юз бурманг. Нотаниш кимсаларнинг маслаҳатларига умуман қулоқ тутманг. Улар сизга зимдан ҳасад қилиб, йўлингизга жиддий тўсиқлар қўйишни хуш кўришади. Шахсий ҳаётингизда ҳар бир гапни ўйлаб гапиринг. Оғир-босиқликка жиддий эътибор қаратинг. Куннинг иккинчи ярмида молиявий муаммоларингиз муваффақиятли ҳал бўлади. Сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, дориларингизни ў з вақтида ичишни унутманг. Овқатланиш режимини бузманг. Ҳасадгўйларга қарши сукут кўмагида шафқатсизларча кураш олиб боринг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Жуда чарчагансиз, кейинги вақтларда кўп ишладингиз, аммо дам олиш ҳақида умуман ўйлаб кўрмагансиз. Лекин бу ишингиз нотўғри. Организм заифлашмаслиги учун дам олиб ҳам туриш лозим. Жисмоний зўриқишлар сизга бугун умуман керак эмас. У сизни йиқитиши мумкин. Шу билан бирга олис сафар уюштириш ҳам тавсия этилмайди. Кечқурун муҳаббатда сизни кутилмаган туб бурилиш кутиб қолади. Ухлашга ётишдан олдин енгил ҳазм бўлувчи таомлар истеъмоли билан чекланинг. Ўзингизни эҳтиёт қилинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

3 феврал куни анчадан бери режада бўлган ўта муҳим ишни бажаришга киришасиз ва уни муваффақиятли якунлайсиз иншооллоҳ. Ақлий меҳнат кишилари ҳам бугундан кўп эзгуликлар умид қилишса бўлади. Гарчи қаттиқ илтимос қилсалар-да, ўзгаларнинг ишларини битириб бериш фикридан йироқ бўлинг. Кечқурун қўлингизга кимдир бир даста пул тутқазиши кутилади. Харажат қилишда меъёрга амал қилинг. Бугун ухлаб кўрадиган тушингиз ўнгидан келиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Бугун таваккалчиликка зинҳор эрк бера кўрманг. Акс ҳолда бу хатоингиз ой охиригача оёғингиздан олиб безор қилади. Ишхонадаги юмушларни адо этишда ҳамкасблар билан бамаслаҳат йўл тутинг. Шунда тезроқ омад қуши бошингизга келиб қўнади. Саломатлигингиз билан ҳам ҳазиллашиш ярамайди. Айниқса, сурункали хасталикка чалинган бўлсангиз, жиддий эътибор беринг. Яхшиси, дарҳол врач кўригидан ўтинг. Шуниси тинч. Катмондан сира хавотир олманг. У бўшаб қолмайди. Серқатнов йўлларни кесиб ўтишда сергак бўлинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

3 февралда ишларингиз ўнгидан келиб, жамиятдаги обрўйингиз, ўрнингиз мустаҳкамланиши кутилмоқда. Аммо шахсий ҳаётингизда баъзи чалкашликлар кўзга ташланиши мумкин. Албатта, сиз бу чалкашликларга дарров барҳам берасиз. Фақат кўнглингизга ғашлик солиб қўйиши ёмон-да. Спиртли ичимликлар истеъмолидан жуда-жуда узоқ бўлинг. Бу тахлит зарарли одатларни четга суриб қўйсангиз нур устига аъло нур бўларди. Шахсий машинангиз бўлса, йўлларда жуда эҳтиёт бўлинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Муҳаббатда оила қурмаганлар кўз кўриб қулоқ эшитмаган жасурликларни намойиш этишлари мумкин. Сиз ўзингизга ёққан инсоннинг қалбини янада чуқурроқ забт этиш учун бор имкониятингизни ишга соласиз ва мақсадга етасиз. Ишхонада эса ўзингизга ташқаридан туриб нигоҳ ташлаб олсангиз ёмон бўлмасди. Шунда табиатингизга хос баъзи нуқсонларга парда тортилган бўларди. Кечқурун рўзғордаги йиғилиб қолган муаммоларни бартараф этиш жуда хайрли кечади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

3 феврал куни ишингизда нафи тегиши мумкин бўлган ахборотларни тўпланг. Мабодо имкониятларингиз баъзи ҳамкасбларнинг бири тарафидан чегаралаб қўйилаётганини пайқасангиз, ўша кимса билан очиқчасига гаплашиб олинг. Кўпроқ пул топмоқчи бўлсангиз, қўшимча даромад келтирадиган иш топинг. Нотаниш одамлар билан мулоқотда жуда ҳушёр бўлинг. Саломатлигингизни эҳтиёт қилинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here