КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

Башанг кийинган бир босқинчи секин банкдаги ҳисобчи қизга яқин борди-да, унга бир хат тутқазди. Хатда шундай деб ёзилганди:

— Ҳамма пулларни халтага жойлаб, секин менинг қўлимга топширинг!..

Қиз бошқа қоғозга шундай жавоб хати ёзиб ўғрига узатди.

— Бўйинбоғингизни тўғрилаб олинг! Сизни суратга олишяпти!

 

* * *

 

Турма ёнидан ўтиб кетаётган гўзал бир қизга маҳбуслар панжара ортидан туриб қичқиришди:

— Яхши қиз!.. 2050 йил кечқурун соат еттида бўшмисиз?

 

* * *

 

Харидор сотувчига бақирди:

— Бу қандай инсофсизлик? Менга шикоятлар китобини олиб келинг!

— Нечанчи томини?

 

* * *

 

Ота ўғлига деди:

— Эсингда бўлсин, ақлли одам ҳамиша ҳар бир нарсага шубҳа билан қарайди. Ақлсизлар эса ҳамма нарсага ишониб кетаверишади.

— Ишончингиз комилми?

— Албатта.

 

* * *

 

Кекса хасис нотариусга кириб сўради:

— Мен васиятнома қоллдирмоқчийдим. Сиз билан маслаҳатлашиб олсам бўладими?

— Ҳа.

— Айтинг-чи, «Ҳеч биринг ҳеч вақо олмайсан» деган гап қўшиб ёзиладими, ажратибми?

 

* * *

 

Балиқчи шеригининг хотинидан сўради:

— Эрингиз кўринмайди? Қаерда?

— Касалхонада. Аҳволи жуда оғир.

— Ие, бугун овга бормайдими?

 

* * *

 

Грузин дўстиникига келса, у белига арқон бойлаб олибди. Ҳайрон бўлиб сўради:

— Нима қиляпсан?

— Ўзимни осмоқчиман.

— Ие, унда арқонни бўйнингга бойламайсанми?

— Бўйнимга бойласам, нафасим қайтяпти.

 

* * *

 

Университет профессори имтиҳонда абитуриентга деди:

— Менга Жон Мильтон ҳақида гапириб беринг!

— У уйлангач, «Йўқотилган жаннат» асарини ёзган. Хотини оламдан ўтгандан сўнг «Қайтарилган жаннат» асарини яратган.

 

* * *

 

Ўғил отасидан сўради:

— Дада, гўшт ейиш одамни қаритадими?

— Ҳа, лекин гўшт еган одам саксон ёшдан кейин қарийди.

— Гўшт емаган-чи?

— Қирқ ёшдан кейин.

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Вой, туз полга тўкилди. Энди жанжаллашиб қоламиз.

— Балки жанжаллашмасмиз?

— Йўқ, феълим айниб бўлди. Жанжаллашмасак бўлмайди!

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here