Кунни кулги билан бошланг!

0

— Тасаввур қилгин, офисда ишлаш шунақанги қийин-ки!

— Нима учун?

— Биринчидан, шовқин-сурон кучли, ўзингни бир жойга йиғиб ололмайсан. Иккинчидан, доим турткилаб, хуррак отмасликни сўрашади…

***

Ишга қабул қилиш учун суҳбат ўтказиляпти:

— Яхши, энди чет тилидан билимингизни текшириб кўрамиз. Инглиз тили?

— Мутлақо!

— Немис тили?

— Мутлақо!

— Мутлақо?! Бу сўз яхши биламан, деган маънони берадими ёки жуда яхши биламан, деганми?

— Йўқ, мутлақо билмайман…

***

Маст эркак ярим тунда уйига қайтди. Энди эшикни очиб, ҳовлига кирган эди, кучуги уясидан чиқиб, унга қараб вовуллай кетди. Эркак:

— Жим бўл, аҳмоқ, жим! Ҳозир хотиним уй­ғониб қолса, шунақа ёмғирда қаерда ухлашингни ўйла!

 ***

— Салом, бу радиоми?

— Ҳа…

— Нима, мени ҳозир чиндан ҳам ҳамма эшитяптими?

— Ҳа, сиз жонли эфирдасиз.

— Дўкондагилар ва бозордагилар ҳам эшитяптими?

— Ҳа, дўкон ва бозордагилар ҳам эшитяпти. Гапиринг!

— Яхши… Моня, сут олиб ўтирма, бувим сут олиб келди!

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here