Олимлар қачонлардир одамзод кўз кўриб қулоқ эшитмаган фалокатга юз тутганини аниқлашди…

0

 

Чикаго университети олимлари ўтказилган изланишлар натижасида бундан 13 минг йил олдин ерга диаметри 100 километрга тенг комета қулаб тушганини аниқлашди. Фазо жисми бўлакларга бўлинган ҳолда Шимолий ва Жанубий Америкага, Европа ғарби ва Осиё заминига тушган. Оқибатда ўрмонлар ёнган, одамлар қирилиб кетган.

Туз ва чанг аралашуви, иқлим ўзгариб кетиши оқибатида ўта кучли шамоллар юзага келган. Олов ичида қолган ҳудудлар 10 миллион квадрат километрларни ташкил этган. Кейинчалик юзлаб йиллар ўтгач, ёниб кул бўлган ўрмонлар ўрнида тераклар ўсиб чиққан.

Лента. ру

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: