Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 4 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугун нимаики иш қилманг, қандай ҳаракатларни содир этманг, фақат ўз куч, имкониятингизгагина суянинг. Дўстлар, ҳамкасблар, қариндошларга ёрдам сўраб мурожаат этманг. Тушдан кейин хушхабар эшитишингиз кутилади. Бу кайфиятингизни янада кўтаринки ҳолатга келтириб қўйиши тайин. Профессионал касбингиз билан боғлиқ ишларни дам олиш куни уйда ҳам давом эттиришнинг иложи бўлса, билингки, ой охирида мўмай даромад ёки мукофот пули фақат сизники бўлади. Агар жуфтингиз учун романтик лаҳзалар ярата олсангиз, муносабатларингиз аъло даражада бўлади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

4 февралда нафақат ўз ҳаётингиз, балки яқин инсонлардан бирининг ҳаётида учрайдиган тўсиқларни ҳам йўқ қилишингизга тўғри келади. Сизни тушунмайдиган, ҳамфикр, ҳамдард бўла олмайдиганлардан ёрдам сўраманг. Оилавий ҳаётингизда муаммолар кўзга ташланмайди. Сокинлик, аҳиллик, гармония ҳукм суриши кутилмоқда. Башарти имкон топсангиз, бугун яқин манзилга саёҳат уюштиришингиз ҳам мумкин. Бу сизга қўшимча лаззат ва ёқимли лаҳзаларни ҳадя этади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бажаришингиз лозим бўлган ишларнинг саноғи йўқ. Фақат дангасаликка эрк бермасангизгина уларни кечга қадар уддалай оласиз. Танишлар, дўстлар, қондошлар билан ўзаро муносабатларингизни яна бир бор таҳлил этиб олинг. Бугун шахсий бизнесни йўлга қўйиш, молиявий операциялар ва йирик харидлар муваффақиятли кечади. Муҳаббатда кимлар биландир рақобатлашишга уринманг. Бу жамиятдаги ҳурматингизга путур етказади.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

4 феврал куни жуфтингизга таъзим бажо айланг. У сизга садоқатли, ишончингизни доимо оқлаб келган, сиз учун жонини фидо қилишга ҳамиша тайёр туради. Шуларнинг мукофоти сифатида албатта таъзим бажо айлашингиз тавсия этилади. Хатога йўл қўйишмаса, тадбиркорларнинг молиявий соҳада ташкил этадиган операциялари аъло даражада ўтади. Ўзга шаҳарларга сафар қилишни бошқа кунга қолдира қолинг. Жароҳат олишингиз хавфи бор. Саломатлигингизни мустаҳкам тутинг. Кечқурун овқатланиш меъёрига амал қилинг.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Сизни фирибга, иблис етагига, ёлғонга етакловчи кимсалардан ўзингизни олиб қочинг. Бу шахсий ҳаётингизда ўз аксини топиши мумкин. Тирикчилик учун амалга оширадиган ишларингизда ҳам баъзилар сизни чув туширишга уриниб кўриши эҳтимолга яқин. Сергак бўлинг. Яхшиси, ундайлардан нарироқ турган ҳолда ишларингизни мустақил бажараверинг. Соғлиғингизда салбий ўзгариш сезсангиз, дарров врачга боринг. Табиблар, жодугарларга асло яқинлашманг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

4 февралда оиладаги ҳурматингиз, ўрнингизни янада мустаҳкамлаш ҳаракатида бўлинг. Оғир-босиқлик, дипломатларча муносабат юритиш оиладаги обрўйингизга ижобий таъсир кўрсатиши тайин. Башарти бировга ваъда берсангиз, кечга қадар ваъдани бажаришга ҳаракат қилинг. Қизлар, аёллар кун давомида косметолог, гўзаллик салоига чиқиб келишлари талаб этилади. Электр ва ёқилғига ишлайдиган ускуналардан фойдаланишда ҳушёрликни оширинг. Кечқурун сизни меҳмонга таклиф этишлари мумкин.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Илгари ўзингиз ҳурматлаганлар бугун сизга қарши турли амалларни содир эта бошлаши кутилади. Молиявий инқирозга юз тутишни истамасангиз, қўшимча даромад келтирувчи иш топинг. Ишга ижодий ёндаша бошласангиз, жамиятда ҳам, оилангизда ҳам чексиз ҳурматга эга бўласиз. Куннинг иккинчи ярмида қисқа масофага сафар қилишингиз кутилади. Кун давомида қон босимингизни ўлчатиб туринг. Оиласизлар бугун кечқурун учрашувга чиқмаганлари яхши. Акс ҳолда кўнгилсиз вазиятда қолишлари мумкин.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

4 февралда асосий эътиборни эҳтиёткорликка қаратинг. Ҳар бир қадамингизни ўлчаб босинг. Агар шу кунга қадар ёрқин лаҳзаларни орзулаган бўлсангиз, бугун ўша фурсат етди. Бундай лаҳзалар асосан оилалиларга насиб этиши мумкин. Пул масаласини ижобий ҳал этиш учун юқори лавозимли, бадавлат танишларга мурожаат этишингиз керак бўлади. У албатта сизга амалий ёрдам кўрсатади. Соғлиғингизни, ўзингизни ниҳоятда эҳтиёт қилинг. Кечқурун оилавий байрам уюштирсангиз ҳам зиён қилмасди.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Эрталабдан сиз ҳақингизда аллакимлар турли бўҳтонлар тарқатаётганидан хабар топасиз. Аммо бунга ҳаддан ташқари эътибор қаратманг. Эмоцияни қўлга ола билинг. Мабодо ўзингизни қўлга олишингизга кўзингиз етмаса, ҳамма ишни ташлаб маълум муддат дам олинг. Шахсий ҳаётда жуфтингиз ҳақида қандайдир ёқимсиз хабарлар эшитишингиз эҳтимоли бор. Сиз у билан жиддий, сокинликда гаплашиб олинг. Шугина масалага ойдинлик киритади. Айримлар шамоллашдан қийнала бошлашлари мумкин. Врачга боринг ва хасталикнинг адабини беринг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

4 феврал куни зиммангизга ўта жиддий, оғир ишлар юкланади. Уларни муваффақиятли адо этишингизда эса турли тўсиқлар кўндаланг чиқиши мумкин. Бугун сурункали хасталикларни даволатиш, организмни тўлиқ тиббий кўрикдан ўтказиш ва янги дори воситаларини истеъмол қилиш ёқимли кечади. Муҳаббатда оила қурмаган йигитларнинг айримлари танлаганининг қўлини сўраши кутилмоқда. Бундан чиқди, тўй яқин экан-да! Омадингизни берсин!

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Кўпчиликка қарши бўлиб қолишингиз хавфи сезилмаса, ўзингизнинг мустақил фикрингизда қолишингиз мумкин бўлади. Тадбиркорлар ўзлари учун янги иттифоқчилар, ҳамкорларни қидириб топишлари тавсия қилинади. Кун мобайнида яқин дўстларингиздан бири сизга бир умр ёддан чиқмайдиган яхшилик қилиши кутилади. Бу яхшилик шахсий ҳаётингиз билан боғлиқ бўлиши ҳам эҳтимолдан узоқ эмас. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриши мумкин. Ҳасад ва ғийбат балосидан эҳтиёт бўлинг.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

4 феврал куни асосий ишларнинг масъулияти айнан сизнинг чекингизга тушади. Аммо бир ўзингиз бу ишларни уддалай олмаслигингиз мумкин. Шунинг учун ёнингизда ёрдамчи чорлашингиз керак бўлади. Шахсий ҳаётингизга оид режаларнинг деярли барчаси мушкулотларсиз ҳал бўлади. Оиласиз бўлсангиз, романтик учрашувдан умид қилаверинг. Омадингиз келсин!

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit