УЙҚУДА ХУРРАК ОТИШ АҚЛНИНГ КУШАНДАСИ ЭКАН…

0

 

Австралиядаги Квинсленд университети олимлари инсон мияси доирасидаги яна бир тадқиқотга қўл уришди. Бу гал улар одамнинг уйқу орасида хуррак отиши мияга қандай таъсир ўтказиши масаласини кўндаланг қўйишди.

Маълум бўлдики, одам уйқуда кислород ўпкага етарли даражада бориб етиб бормаслиги сабабли хуррак отаркан. Бу эса мияда дегенерация ҳодисасини содир этади. Яъни, миянинг ўқиш, маълумот олиш, ўрганиш, хотира учун жавобгар тўқималари ҳалок бўлади.

Профессор Элизабет Коулсоннинг айтишига қараганда, хуррак отишни дастлабки босқичда даволанса, юқоридаги кўнгилсизликлар содир бўлмайди. Бундан ташқари, Альцгеймердек хавфли хасталик ҳам бартараф этилади. Профессор айтдики, хуррак отиш жараёни тахминан 10 йил давом этгачгина мияда салбий ўзгаришлар содир бўла бошлайди. Бемор кундузи ҳам уйқуси келиб қийналади, танасида кучли чарчоқ туя бошлайди, хотира сустлашиб кетади.

РИА Новости

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here