Кембриж университети талабалари ўзга сайёраликлардан сабоқ олмоқда…

0

 

Бугун шу ҳақда Европадаги кўзга кўринган мутахассислар расман хабар тарқатди. Уларнинг айтишича, Англия осмонида эрталабданоқ бир нечта ўзга сайёраликларга тегишли дисксимон фазо кемаларини кўришган.

— Кембрижда талабалар ўзга сайёраликлардан таълим олиши ҳақидаги хабар анча олдин тарқатилган, — дейди журналист Дэвид Саттон. — Улар 2015 йили Кембрижга қатнай бошлашган. Англиянинг Европа иттифоқи таркибидан чиқишида ҳам аслида ўзга сайёраликларнинг роли бор. Мен сўзимнинг исботи сифатида бир нечта суратларни кўрсатишим мумкин. Бугун эрталаб самода ўзга сайёраликлар кемаларини кўрганимдаёқ дарҳол суратга олганман…

Уфологлардан бири Англия давлатига баҳо бераркан, қуйидаги фикрларни илгари сурди:

— Англия жуда хавфли давлат, — деди у. — Анча пайтдан бери ўзга сайёраликлар билан ҳамкорлик қилади. Даҳшатлиси, Кембриж университетидаги муаллимларнинг кўпчилиги ўзга сайёраликлар тилида ўзаро мулоқот қилганига ҳам гувоҳ бўлганмиз…

— Ўзга сайёралик гуманоидлар, — дейди яна бир гувоҳ. — Одамга жуда осонлик билан айлана олади ва суҳбатдошининг миясига ўз таъсирини ўтказади. Алам қиладигани шуки, улар Англияда қотиллик жиноятлари содир бўлишини бирмунча кўпайтиришган. Ўшалар пайдо бўлгандан бери болаларнинг изсиз йўқолиб қолиш ҳодисаси кўпайган. Боласини йўқотган ота-оналарнинг кўплари ҳам ўша пайтга яқин осмонда ўзга сайёраликлар кемасига кўзи тушганини тасдиқлашмоқда.

vladtime. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: