КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

Армандан сўрашди:

— Нега худо мушукларни қоронғида ҳам яхши кўрадиган қилиб яратган?

— Чунки чироқ ёқиб-ўчириладиган тугмачага мушукларнинг бўйи етмайди.

 

* * *

 

Умрида биринчи маротаба парашютдан сакраш арафасида турган аскар старшинадан сўради:

— Агар осмонда парашютим очилмай қолса, нима бўлади?

— Парашютни тахлаган омборчи аскар икки ойгача маошдан маҳрум этилади.

 

* * *

 

Телефон жиринглади. Йигит гўшакни кўтарди.

— Алло! Кимсиз?

— Биз «Лотто» лотерея ўйини фирмасидан безовта қиляпмиз. Фалон-фалон рақамли лоторея сизникимиди?

— Нимайди?

— Фалончи фалончиев сиз бўласизми?

— Ҳа, мен.

— Ҳурматли мижоз, сиз сўнгги лотерея ўйинимизда бош соврин ҳисобланган лўли болани ютиб олдингиз. Агар етти кун ичида ютуқни олиб кетмасангиз, уни уруғ-аймоғи билан қўшиб уйингизга олиб боришга мажбур бўламиз!

 

* * *

 

Икки дўст жанжаллашяпти:

— Сен дўст эмас, ярамас экансан! Кўнглим қолди сендан! Ишон, ҳатто жанозанггаям келмайман!

— Мен бўлсам, сенинг жанозангга келаман.

 

* * *

 

Ресторанда хўрандалардан бири қичқирди:

— Анави одам овқатга тиқилиб қолди! Ҳозир ўлиб қолиши мумкин! Врач борми-йўқми бу ресторанда?

Официант унинг қичқириғига жавобан чопиб келди-да, бақирди:

— Врач? Врач ресторанга кириш учун пулни қаердан олади?!!

 

* * *

 

Журналист журналистга деди:

— Юр, бизам би-ир ресторанга борамиз!

— Йўқ, мен парҳездаман.

— Парҳез? Қанақа парҳез?

— «Молиявий тақчиллик» деган парҳезда.

 

* * *

 

Тарих ва келажакдаги баъзи ўхшашликлар:

1941 йил. «Райком» ёпиқ. Ҳамма фронтга кетган.»

2017 йил. «Мактаб ёпиқ. Ҳамма бизнес қилишга кетган.»

 

* * *

 

Профессор талабага деди:

— Яна менинг лекциямга кела бошлаганингиздан жуда хурсандман!

— Ҳа-а, курсдошларнинг айтишича, шу аудиторияда покемонлар кўпмиш.

 

* * *

 

Набира бободан сўради:

— Бобо, бувим билан қаерда танишгансиз?

— Интернетда.

— Йўғ-э, сизнинг даврингизда интернет бўлмаган-ку!

— Менга қара, қайси бувингни назарда тутяпсан ўзи?

 

* * *

 

Англиялик лорд қасрига келди. Хизматкор эшикни очди-да, лорд ичкарига кириши билан деди:

— Ҳа, пиёниста, қари эшак, яна молдай ичдингми?

— Йўқ, Жон, ичганим йўқ, дорихонага кириб қулоғимга эшитиш мосламасини харид қилдим.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here