Ҳақиқий ҳангоманинг бундан баттари бўлмайди…

0

 

 

* * *

Аёл катта кўчага чиқиб бақирди:

— Одамлар, ёрдам беринг! Шер қафасидан чиқиб кетиб, эримга ташланди! Ҳозир тилкалаб ташлайди эримни! Кириш ҳақи 5 доллар!!!

 

* * *

 

Беш яшар болакай отаси билан ҳайвонот боғидаги шер қафаси ёнида турарди. Болакай сўради:

— Ота, мабодо шер қафасдан чиқиб сизга ташланиб қолса, уйгача нечанчи автобусда етволай?

 

* * *

 

Эркакка дўстлари «АРА» зотли тўтиқуш совға қилишди. Жуда чиройли экан-у, аммо ёмон сўкинаркан.

— Онангниям, хотинчангниям, амма-холангниям…

Эркакнинг жонига тегди. Тўтини олди-да, музлаткичга солиб қўйди. Тахминан ўн беш дақиқадан сўнг музлаткич эшигини очганди, тўтиқуш чиқиб келди ва деди:

— Кечирасан, аҳмоқ эканман! Адашдим!.. Онангниям, хотинчангниям, амма-холангниям…

Эркак жони чиққудек бўлиб энди тўтини музлаткичга қайтадан қамамоқчи бўлганди, у қўшиб қўйди:

— Онангниям, хотинингниям, амма-холангниям… Жуда ҳурмат қиламан!

 

* * *

 

Аёл ишхонасида кеч қолиб кетди. Ярим кечаси автобусдан тушиб қолгач, қабристонни тиккалаб уйига етиб олмоқчи бўлди. Аммо қабристонга кириши билан қўрққанидан аъзойи бадани титрай бошлади. Шу маҳал қарама-қарши тарафдан бегона эркак унга яқинлашиб келди. Аёл ундан уйигача кузатиб қўйишини сўради. Эркак рози бўлди. Уйига етиб келгач, аёл деди:

— Раҳмат, ака! Жудаям қизиқчи, очиқ кўнгил одам экансиз!

— Ҳа, тўғри, лекин мен тириклигимда бунданам қизиқчироқ эдим!

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Азизим, балки бир-биримизга хиёнат қилиб кўрармиз? Шунда биргаликдаги ҳаётимиз аҳилликда кечармиди…

— Фойдаси йўқ, мен бу усулни бир неча ўн марталаб қўллаб кўрганман!

 

* * *

 

Еврей улфатлар билан қарта ўйнаб киссасидаги 100 доллар пулини ютқазиб қўйди ва улфатларга деди:

— Жўралар, илтимос, пулимни қайтариб беринглар! Ҳозир уйга борсам, хотиним калламни олади 100 доллар ютқазганим учун! Илтимос, шафқат қилинг, пулимни қайтариб беринг!

Улфатлар еврейга раҳми келиб пулини қайтариб беришди. У эса яна ялина бошлади:

— Илтимос, яна 50 доллар беринглар! Хотиним пул ютганимни эшитса, хурсанд бўлади!

 

* * *

 

Бир умрга қамалган маҳбус камерадошига деди:

— Бир умрлик қамоқ муддати тез ўтиб кетиши учун камерага интернет ўрнатиш керак!

 

* * *

 

Хотин компьютер ўйнаётган эрининг тепасига келиб деди:

— Жоним, менам ярим соат ўйнай!

— Инсофинг борми ўзи, хотин? Айт, пол юваётганингда, ошхонада овқат пишираётганингда, тепангга бориб менам пол ювай, менам овқат пиширай деб сени хит қилмайман-ку!

 

* * *

 

Эркак врачга деди:

— Хотинимнинг қулоғи кар бўлиб қолди.

— Уни менинг ҳузуримга олиб келинг. Мен дори ёзиб бераман, ичса икки-уч кунда тузалиб кетади.

— Бунинг иложи йўқ. Чунки, йўлдан ўтаётганда машина сигнал берса эшитмайди. Ҳалокатга учраса, мен нима қиламан кейин.

— Унда сизга маслаҳат. Олдин ўн қадам нари бориб бақиринг, эшитмаса, тўққиз, яна эшитмаса, саккиз… Хуллас, неча қадамдан эшитса, ўша рақамни қоғозга ёзиб келинг, шунга қараб даволаш усулини белгилаймиз.

Эр уйга келгач, ўн қадам нари борди-да, бор овозда бақирди.

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг?

Жимлик.

Эр тўққиз қадам нари бориб бақирди:

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг?

Яна жимлик.

Шу кўйи бақира-бақира охири бир қадам наридан туриб сўнгги маротаба бақирди:

— Хотин, кечқурунга нима овқат қилдинг деб сўраяпман?!

— Вой, мен сизга ўнинчи марта айтяпман, кечқурунга палов бўлади, палов!

 

* * *

 

Харидор:

— «Сараланган тухум» деб ёзиб қўйибсиз. Қаерда саралагансиз?

— Товуқхонада, албатта.

— Товуқлар қаршилик кўрсатишмадими?

— Қаршилик кўрсатган товуқлар қўшни бўлимда сотиляпти.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

 

 

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here