ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Тайландликлар руҳ одамнинг бошида жойлашган деб ўйлайди. Шунинг учун уларнинг ёнида бошингизни ёки ўзганинг бошини ушлаш тақиқланади.

2. Шотландия вискиси аслида Хитойда яратилган. XV асрда у Ирландияда пайдо бўлди. Шотландларнинг ўзи эса шундай ичимлик борлигини XVI асрга келиб пайқашди.

3. Ер юзида шундай қўзиқорин борки, уни есангиз, товуқ гўшти мазасини беради. Бу қўзиқориннинг диаметри 40 сантиметрга тенг. Германия ва Шимолий Америкада бу қўзиқорин деликатес ҳисобланади.

4. Ҳиндистонда Ловелас («Аёллар арзандаси») деган дарахт ўсади. Мевасини татиб кўрсангиз бас, сиздан бойчечак ҳиди тарала бошлайди.

5. Амазонкада Виктория деб аталувчи дарахт ўсади. Унинг ҳар бир барги диаметри 3 метрга тенг ва 25-30 килогача бўлган юкни кўтариб тура олади.

6. Дунёдаги энг йирик гул Арнольди деб аталиб, Малайзия чангалзорларида умргузаронлик қилади. Бу гул паразитлар оиласига мансуб. Гулнинг бўйи 1 метр, вазни 7 килограммгачани ташкил этади. Фақат… Ўзидан айниган гўштнинг бадбўй ҳидини таратади. Шунинг учун Арнольдининг ёнида доим пашшалар ғужғон ўйнайди.

7. Дунёдаги энг хавфли ўсимлик Янги Зеландияда ўсади. Унинг заҳри ҳатто отни ўлдиради. Кимда ким бу ўсимликка тегинса, шу заҳоти у ўзидан заҳар ажратиб чиқаради-да, ўлжасининг тана ичкарисига йўллайди. Заҳар таркибида чумоли кислотаси ҳамда гистамин мавжуд.

8. Бразилияда «Copaifera langsdorffii» деган дарахт бор. Унинг шарбатини дизель ёқилғиси ўрнида ишлатса бўлади. Айни пайтда ўша атрофдаги фермерлар бу дарахтни томорқага экиб, ёқилғи олишни бошлашга ҳам улгуришган.

9. Перудаги кўпчилик кафеларда қурбақадан тайёрланган махсус ичимлик сотилади. Уни тайёрлашда тирик қурбақа, асал, алоэ шарбатидан фойдаланишади. Айтишларича, шу ичимлик астма, бронхитни даволашда қўл келаркан.

10. Дунёда арининг шундай тури борки, у «Марваридли суварак ариси» деб номланган. Бу ари суваракни тутиб олади-да, инига олиб келиб, ўлдириб, ўлигининг устига тухум қўяди.

sandoor. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: