Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 6 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Бугунги кун қўй буржида туғилганлар учун жуда ёқимли кечади ва шундай ёқимли лаҳзаларга бой бўлади. Шубҳасиз, бугунги кунингиз узоқ йиллар ёдингизда қолади. Тез-тез жанжаллашиб турадиган одамлар билан 6 феврал куни ярашишингиз кутилади. Раҳбарлар иш юзасидан чорлаши мумкин. Агар бир нечта янги ғояларни ўйлаб топсангиз, ташрифингиз қуруқ бўлмасди. Куннинг иккинчи ярмида хизмат сафарига отланишингиз эҳтимоли бор. Тадбиркорларнинг бугун тузадиган фойдали шартномалари ҳақиқатан фойдали бўлиб чиқади.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

6 февралда қалтис ва чигал вазиятларни ўзингиз мустақил тарзда уддалай оласиз. Шу сабабли ўзгаларни ёрдамга чорлашнинг сира ҳожати йўқ. Шу баҳонада яқин келажак режаларингизни ҳам пухталаб оласиз. Адолат қарор топмаган жойда уни ўрнатишга уринманг. Оиласиз бўлсангиз, ўзингизга анчадан бери ёқиб келаётган инсон билан очиқчасига гаплашиб олинг. Ҳамкасблар билан асло жанжаллашманг. Ўзингиз айбдор бўлиб қоласиз. Саломатликни асранг.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

Бугун ўзингиз учун энг азиз ва қадри баланд инсонларни қайта ёдга олинг. Агар уларнинг қайсидир биридан анчадан бери хабар олмаган бўлсангиз, қўнғироқ қилиб қўйишингиз тавсия этилади. Шамоллаш ёки шунга ўхшаш хасталикни даволашда тўғри йўл тута олсангиз, албатта ғолиб бўласиз. Фақат бу масалада табибларга мурожаат этишнинг сира ҳожати йўқ. Асабийлашишдан нарироқ бўлинг. Серқатнов йўлларда эҳтиётингизни қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

6 феврал қисқичбақа буржи остида таваллуд топганлар учун кутилганидан ҳам аълороқ кечади. Тушга яқин ўзингиз ва яқинларингиз учун ёқимли харидларни амалга оширишингиз мумкин. Молиявий масалада ҳам омадингиз кулади. Шундай экан, қизлар, аёллар гўзаллик салонига чопишлари, у ердан чиқиб дўконга йўл олишингиз мумкин. Айримлар ишхонасида ҳамкасблардан бири билан ишқий саргузаштларни бошдан кечириш истагида бўлади. Лекин бу ҳаракатлар фақат кўнгилсизлик билангина тугаши мумкин.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

Куннинг биринчи ярмида яқин дўстлардан бири сизга кутилмаган совға тақдим этиши кутилмоқда. Шубҳасиз, бу кайфиятингизни кўтариб юборади. Асосий ишларни куннинг иккинчи ярмига қолдиринг. Куннинг биринчи қисмида эса фақат молиявий муаммоларни ижобий ҳал этиш ҳаракатида бўлинг. Бизнес билан шуғулланадиганларнинг ҳам куни туғади. Обрўли, юқори лавозимли шахсларга қилинган биргина қўнғироқ даромад манбаини ўзидан кўпайтириши мумкин. Кечқурун спортзалда спортнинг фаол турлари билан шуғулланинг.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

6 феврал куни эрталаб ишларингиз бароридан келади. Яқин ўтмишда йўл қўйилган хатолар тузатилади. Бошланган иш якунига етказилади. Сафарга чиқиш, уй ёки машина таъмири, хусусий мулк олди-сотдиси муваффақиятли кечади. Муҳим ҳужжатларга имзо чекишни бошқа кун учун қолдирганингиз маъқул. Алдов ва фирибнинг иси чиқиб қолиши мумкин. Кечқурун оиласизлар муҳаббат бобида жиддий хатога йўл қўйишлари эҳтимоли бор. Тоза ҳавода сайр қилишни унутманг.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

Молиявий жиҳатдан қийинчиликларга рўбарў бўлишингиз кутилмоқда. Афсуски, бу муаммони бир неча соатда бартараф этиб бўлмайди. Устига-устак кимлардир қачонлардир сиздан қарз олган-у, бермай юрган бўлса, бугун уларнинг ёқасидан олиш фурсати етди. Қўшимча даромадли иш қидирсангиз ҳам зиён қилмайсиз. Дўстлар, яқинларингиз билан муносабатларда мулойим бўлинг. Акс ҳолда орангизда йўқ жойдан жанжал чиқиши турган гап.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

6 февралда тақдир инъом этган ҳар бир эзгуликдан унумли фойдаланишингиз тавсия этилади. Янги иш бошлаб, эскиларини унутгандингиз. Ўша қолиб кетган юмушларни ҳам кун давомида охирига етказиб қўяверинг, зиён кўрмайсиз. Йўқса, раҳбарларингиз сизни мукофотдан ҳам маҳрум этишлари ҳеч гап эмас. Тадбиркорлар бугун хориж сафарига жўнашлари, уёқларда янги ҳамкорлар топишлари, улар билан фойдали шартномалар имзолашлари кутилмоқда. Ишонинг, буларнинг барчаси муваффақиятли кечади. Асабларни эҳтиёт қилинг.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

Ишларингизда бир дунё чалкашлик ҳукм суради. Бахтга қарши уларни бартараф этишнинг имкони йўқ, кеч бўлган. Шахсий ҳаётингизда ҳам худди шундай чалкашликлар кўзга ташланиши мумкин. Лекин уларни тез фурсатда ҳал этасиз. Харидлар кўз кўриб қулоқ эшитмаган даражада кўп бўлиши мумкин. Агар мағрурликни, шошма-шошарликни пича нари сурмасангиз, молиявий аҳволингиз аянчли тусда қолиб кетиши турган гап. Ҳасадгўйлардан, иккиюзламачилардан қочинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

6 февралда ҳар бир содир бўлаётган кўнгилсиз воқеани юракка яқин олаверманг. Агар арзимас нарсадан фожиа ясайверсангиз, асаб тизимингиз издан чиқади. Бекорга қўшимча касал орттириб оласиз. Кўпчилик эрталабдан кечгача уй юмушларини, рўзғордаги муаммоларни бартараф этиш билан овора бўлади. Айримлар эса бугунданоқ меҳнат таътилига чиқишлари мумкин. Қаерда ва қандай дам олиш режасини пухталайверинг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

Бугун эмоциянгизни шу қадар маҳкам жиловлангки, етагингиздан бир миллиметр ҳам ташқарига чиқа олмасин. Бўлмаса, кимлар биландир жанжаллашишингизга тўғри келиши ҳеч гап эмас. Худо кўрсатмасин, яқинларингиз билан сен-менга борсангиз, кайфиятингиз, саломатлигингиз хавф остида қолиб кетиши мумкин. Бизнес ва спорт билан мунтазам шуғулланадиганлар муваффақиятлар қуршовида қолишади. Кечқурун овқатланиш меъёрларига қатъий амал қилишингизга тўғри келади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

6 феврал куни шахсий ҳаётда ҳам, ишда ҳам фақат қалбингизга қулоқ тутган ҳолда ҳаракатлар содир этинг. Ишхонангиздаги вазият сиз хоҳлаганчалик кечмаслиги мумкин. Муҳаббатда оила қуришга улгурмаганлар муваффақият қозонишади. Тижоратчи бўлсангиз, даромадларингиз тобида бўлишини унутманг. Баъзиларни кун давомида бош ва оёқ оғриғи, қон босимининг тушиб кетиши безовта қилиши кутилади.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: