Ўзбекистон футзалчилари Японияга имкониятни бой берди

0

Бугун футзал бўйича Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқичидаги беллашувларига якун ясади. Дастлабки икки турдаги ғалабадан сўнг кейинги босқич масаласини ҳал қилган Баҳодир Аҳмедов шогирдлари сўнгги турда Японияга имкониятни бой берди.

Биринчи бўлим Ўзбекистоннинг устунлигида якунланди. Фарҳод Абдумавлоновнинг голига японлар иккинчи бўлимда жавоб қайтаришди. Ўйин охирига қадар тўртта гол урган рақиблар 26-дақиқада Артур Юнусовдан гол ўтказиб юбордилар.

Шу тариқа Япония терма жамоаси гуруҳ босқичини мағлубиятсиз ўтказиб, биринчи ўринни эгаллади.

Футза, Осиё чемпионати
«B» гуруҳи. 3-тур
Ўзбекистон — Япония 2:4
Голлар: Фарҳод Абдумавлонов, (3), Артур Юнусов, (26) — Каору Мориока, (21), Шота Ҳоши, (24), Шота Ҳоши, (35), Риосуке Нишитани, (38)

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: