Афринда бир ҳафта ичида 500 нафардан ортиқ турк аскар ва безорилари йўқ қилинди…

0

 

Шу ҳақда Сурия демократик кучларининг алоқалар бўйича бошқармаси вакиллари расман хабар тарқатишди.

— Туркия армияси ва бу мамлакатнинг иттифоқдоши бўлмиш дунёда фаолияти тақиқланган «Аль-Қоида жангари каллакесарлар гуруҳи, — дейилади хабарда. — Ноқонуний тарзда бизнинг давлат ичкарисига кириб келиб, халқимизни қира бошлади. Ваҳоланки, халқаро қонунларда бундай ҳаракатлар жиноят ҳисобланади ва албатта қонунбузарларга нисбатан жазо белгиланиши керак. Сурия ҳарбий кучларига қарши қониқарли қаршилик кўрсата олмагани учун босқинчи турклар ва жангарилар биргаликда тинч аҳоли вакилларини ўлдиришга тушди. Афсус, ҳалок бўлган юзлаб аҳоли вакиллари орасида мурғак гўдаклар, аёллар, қариялар бор. Турклар бизнинг тарихий масканларимиз, мачитларимиз, ибодатхоналаримизга сезиларли даражада зиён етказмоқда, вайрон қилмоқда. Шундай экан, сўнгги бир ҳафта ичида 500 дан зиёд турк аскар ва жангариларнинг ўлими денгиздан томчи, холос. Сурия халқи ўзини, ватанини босқинчилардан мардона ҳимоя қилади.

yerkramas. оrg

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit