Ақлли бўлиш учун қайси ойда туғилган маъқул?

0

Хўш, ўта билимдон бўлиш учун қайси ойда туғилган маъқул?

Америка олимлари яқинда худди шу саволга жавоб топиш мақсадида алоҳида тадқиқотлар ташкил этишди. Уларни ҳақиқатан одам ўта ақлли бўлиши учун қайси ойда дунёга келиши лозимлиги қизиқтирарди. Тадқиқотларга 1994-2000 йилларда туғилган болалар таклиф этилди. Изланишлар давомида шу нарса маълум бўлдики, асосан, сентябрь ойида туғилганлар мактабда аъло баҳоларга ўқиш билан бирга мустақил ҳаётда ҳам ўз ўрнини жуда қисқа муддатда топиб кета оларкан. Августда туғилганлар эса бунинг акси экан. Улар мактабда зўрға қониқарли баҳога ўқиши етмагандек, ҳаётда фойдали касб-ҳунарни ҳам эгаллай олмай қийналаркан. Аммо олимлар бир нарсани таъкидлашди. Бу жараён астрология билан умуман боғлиқ эмас.

“segodnya.ua”

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here