«Асал ойи» фильмининг илк тизери эълон қилинди (видео)

0

Режиссёр Жаҳонгир Аҳмедовнинг «Асал ойи» деб номланган фильмининг илк тизери эълон қилинди.

Фильмда бош ролларни актёр ва режиссёр Азамат Аҳроров ҳамда актриса ва дизайнер Шаҳзода Муҳамедова ижро этган.

Фильмда, Азамат Аҳроров ва Шаҳзода Муҳамедовадан ташқари, Матёқуб Матчонов, Жумадулла Раметов, Саида Раметова, Раъно Ярашева, Муҳаммадисо Абдулхайиров, Дилшод Мирзамуротов, Алибобо сингари акёр ва актрисалар ҳам суратга тушган.

Фильмнинг асосий воқеалари Мисрнинг Шарм аш-Шайх шаҳрида, Туркиянинг Истанбул шаҳрида ҳамда Тошкентда суратга олинган.

Фильмнинг кенг жамоатчилик учун мўлжалланган премьераси 17 февраль куни Алишер Навоий номли кино саройида бўлиб ўтиши режалаштирилган.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: