Интерпол Саддам Ҳусайннинг тўнғич қизи Роҳатни қидирмоқда…

0

 

Ироқ ҳукумат раҳбарларининг айтишича, айни кунда ўта хавфли ҳисобланган 28 нафар террорчига нисбатан федерал қидирув эълон қилинган. Уларнинг барчаси дунёда фаолияти тақиқланган «ИШИД», «Аль-Қоида» жангари каллакесарлар гуруҳига алоқадор бўлиб, қидирувдагилар орасида марҳум президент Саддам Ҳусайннинг тўнғич қизи Роҳат ҳам бор. Тахминларга кўра, Роҳат айни пайтда Иорданияда беркинган бўлиши мумкин. Ажабланарлиси, қидирув эълон қилинган жангарилар рўйхатида негадир «ИШИД» етакчиси Ал-Бағдодий кўринмади. Унинг қаердалиги, тирик ё ўлгани ҳануз ҳеч кимга маълум эмас.

ИТАР ТАСС

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: