Жаҳон чемпионати кубоги бугун тарихда биринчи марта Тошкентга келади

0

Аввалроқ сайтимизда жаҳон чемпионати кубоги Тошкентга олиб келиниши ҳақида хабар берган эдик. Бугун ана шу кутилган кун етиб келди.

Бу тарихий ҳодиса бўлиб, шу пайтга қадар  кубок юртимизга олиб келинмаган. Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кубокни ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов бошчилигидаги делегация аъзолари кутиб олишади. 

Футбол бўйича жаҳон чемпионати кубогини бутун дунё мамлакатлари бўйлаб олиб юрилиши илк марта 2006 йилда Германияда бўлиб ўтган ЖЧдан олдин бўлиб ўтганди.

Бу сафар ЖЧ Кубоги 221 кун давомида 90та шаҳар бўйлаб олиб ўтилади. ЖЧ Кубоги мазкур турне доирасида жами 149 576 78 км масофани босиб ўтади.

ЖЧ Кубогининг оғирлиги 6,175 кг ни ташкил қилади. ЖЧ кубоги жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган барча мамлакатлар бўйлаб олиб ўтилишини ҳам таъкидлаш керак. Унга жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ҳар бир мамлакатнинг номи ва ғалаба қозонган йили ўйиб ёзилган.

Турне давомида бутун дунё бўйлаб жами 800 000 дан ортиқроқ одамлар ЖЧ кубоги билан бирга суратга тушиш имкониятига эга бўлишади.

Жаҳон чемпионати бўлиб ўтадиган мамлакат Россияда ЖЧ Кубогининг турнеси жами 123 кун давом этиб, Россиянинг 24та шаҳрини кезиб чиқади ва 26 000 км масофани босиб ўтади.

Ушбу турне икки қисмдан иборат бўлади. 2017 йил бўлиб ўтган турда ЖЧ Кубоги 15та шаҳарда бўлди. 2018 йилнинг май ойидан бошланадиган иккинчи турда ЖЧ Кубоги Россиянинг 9та шаҳри бўйлаб ўтади ва охирида Москва шаҳрига олиб келинади.

Шунингдек, бугун ЖЧ кубоги делегацияcи аъзолари билан матбуот анжумани ташкил қилиш ҳам режалаштирилган.

Тошкентга келишидан аввал жаҳон чемпионати кубоги Шарқий ва Марказий Осиёдаги тўққизта шаҳарни айланиб чиқди.

Жумладан, 29 январь — Макао (Макао), 31 январь — Нукуалофа (Тонга), 1 февраль — Хониара (Саломон ороллари), 1 февраль — Порт-Мо́рсби (Папуа Янги Гвинея), 3 февраль – Лаҳор (Покистон), 4 февраль – Олмаота (Қозоғистон), 5 февраль – Бишкек (Қирғизистон), Душанбе (Тожикистон).

Тошкентдан кейин кубок Ашхободга боради ва ундан сўнг Ереван, Тбилиси, Баку, Вальетта, Вена, Минск, Софиа, Тель-Авив, Ларнака, Рамаллоҳ, Амман, Дубай, Хартум, Аддис-Абеба, Найроби, Мапуто, Йоханнесбург, Кейптаун, Кампала, Абуджа, Лагос, Дакар, Абиджан, Қоҳира, Рим, Неаполь, Париж, Кьёлн, Осло, Торшавн, Рейкьявик, Тукуман, Берасатеги, Буэнос-Айрес, Росарио, Богота, Панама, Сан-Хосе, Гвадалахара, Монтеррей, Мехико, Нью-Йорк, Майами, Лос-Анжелес, Франкфурт, Улан-Батор, Пекин, Шанхай, Токио, Осака шаҳарларини айланиб чиқиб, охири Москва шаҳрига етиб боради.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here