Кунни кулги билан бошланг!

0

Ўғли онасига:
— Ойи нимага мани «черный» га қўшиб қўйдиз?
— Eее, ўғлим сендан ҳар ҳил спам келаяпти—да…
— Қанақа спам?
— «Менга Paynet’дан 10 минг ташаворинг», «Кинога 20 минг бериб туринг»…

***

— Нималарни ўйлаб турибсан?
— Ҳар бир хитойлик менга юз сўмдан берса яхши бўларди…

***

Иккита дугона суҳбатлашмоқда:
— Дугонажон, кечаси «Гап»га боришга эрингдан қандай қилиб рухсат олдинг?
— Буни йўли осон! Кўпикли ванна қилиб бердим-да, чиқиб кетдим.
— У шунга кўндими?
— Кўпикни қурилиш моллари дўконидан сотиб олгандим-да!

***

Тунги қоровул раҳбарга қараб:
— Хўжайин, мен икки кунлик навбатчилигимни ишлаб бўлдим, – дебди.
— Қандай қилиб, – ҳайрон бўлиб сўрабди бошлиқ.
— Бугун тунда ухлаб қолибман, ҳеч ким уйғотмабди-ям…, – дермиш қоровул.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here