Олимлар тез орада дунёни оммавий тарзда фалокатлар хароб этиши мумкинлигини айтишмоқда…

1

 

Америка геология хизмати олимларининг гапига қараганда, ернинг абадий музликка айланган шимолий ярим шарида 793 миллион килограмм симоб йиғилиб қолган. Ҳавонинг оммавий исиши натижасида бу симоб ер юзига тарқалиб кетади. Бу эса экологик фалокатларни келтириб чиқаради.

Мутахассислар 2004 йилдан то 2012 йилга қадар Аляскадаги музликларда изланишлар олиб боришган. Маълум бўлдики, ер юзининг бошқа жойларига атмосферадан келиб тушган симобга нисбатан Аляскада ўн баробар кўпроқ заҳарли модда йиғилган. Худо кўрсатмасин, агар иқлимнинг оммавий исиб кетиши кузатиладиган бўлса, симоб ер юзига тарқалиши оқибатида биринчи навбатда қишлоқ хўжалиги соҳасини издан чиқаради. Иккинчи навбатда эса одамларнинг марказий асаб тизими ишдан чиқади, турли юқумли ва хавфли хасталиклар кўпайиб кетади. Бир сўз билан айтганда, бу симоб йиғиндиси дунёга ҳар жиҳатдан зарар келтириб, оммавий қирғинларга сабабчи бўлади.

Lenta. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

1 ТА ФИКР

Comments are closed.