Ўйлаб кўрдингизми? 2018 йил 7 феврал куни юлдузлар сизга нималарни ваъда қиларкин?..

0

 

ҚЎЙ (21. 03 — 20. 04)

Ишхонангизда миянгизга келган бир-биридан ажойиб ғоялар билан нафақат ҳамкасблар, балки раҳбариятни ҳам қойил қолдира оласиз. Агар қўлингиздан келса, ҳали ҳеч кимга маълум бўлмаган истеъдод қирраларингизни ҳам уларга намойиш этиб қолинг, афсусланмайсиз. Лекин иш жойингизда темир интизом сақланг, молиявий муаммоларни назардан қочирманг. Оиласизлар кечқурун романтик учрашувдан баҳра олишлари мумкин.

БУЗОҚ (21. 04 — 21. 05)

Башарти янги ишга жойлашган бўлсангиз, биринчи қиладиган ишингиз ўзингиздаги энг яхши жиҳатларни ҳамкасбларга намойиш этишингиз зарур бўлади. Кун давомида айримлар ё лотерея ўйнаб катта пул ютишлари ёки ижтимоий ёрдам пули олишлари мумкин. Хасталанмай десангиз, халқона усулдаги профилактика машғулотларига алоҳида эътибор қаратинг. Спортзалда машғулотлар ўтказишни бошқа кунга қолдиринг. Бугун бу машғулотлар сизга фақат зиён етказади.

ЭГИЗАКЛАР (22. 05 — 21. 06)

7 февралда тадбиркорлар илгаригидан-да қаттиқроқ ишлашга, кўпроқ ва янада кўпроқ даромад олишга киришиб кетишади. Аммо харажат масаласига бошқачароқ кўз билан боқинг. Йирик ва нокерак харидларга йўл қўйманг. Агар шахсий машинангизда олис сафарга отланган бўлсангиз, хавфсизлигингизни олдиндан мустаҳкамлаб олинг. Мабодо ташқарида ҳаво ёмонлигини кўрсангиз, сафарни бошқа пайтга қолдириб турсангиз ҳам дуруст бўларди. Кечқурун тоза ҳавода сайр қилинг.

ҚИСҚИЧБАҚА (22. 06 — 23. 07)

Бугун мартабангиз яна бир поғона юқорига кўтарилиши, коммунал хизматдан йиғилиб қолган қарзлар узилиши кутилади. Тадбиркорлар яна бир фойдали шартномани имзолашлари ҳам эҳтимолдан холи эмас. Куннинг иккинчи ярмида тақдирнинг жиддий синовларидан ташқари ёқимли лаҳзаларига ҳам эгалик қилишингиз тайин бўлиб турибди. Яқинларингиздан кимдир сизга кутилмаган совға тайёрлаб қўйиши ҳам ҳақиқат эканини унутманг. Ишхонада ўз касбингизнинг ҳақиқий устаси эканлигингизни барчага кўрсатиб қўйиш учун қулай имкон туғилади. Кечқурун хонадонингизга меҳмонлар ташриф буюриш эҳтимоли бор.

АРСЛОН (24. 07 — 23. 08)

7 феврал куни иш жойингиздаги раҳбарлар сизни катта бир ишга бош этиб тайинлаши мумкин. Демак, дам олишдан умидни узаверсангиз ҳам бўлади. Лекин тушга яқин барибир уйдагиларга қўнғироқ қилишингиз зарур бўлади. Кўчада кўпчилик учун ҳурматли бир одамни учратиб қолишингиз мумкин. Бироқ у сизга ҳурмат бажо айласагина шундай жавоб қайтаринг. Чунки сизнинг ҳам ундайлардан заррача кам ерингиз йўқ. Кечқурун ўзингизни яхши ҳис этмаслигингиз хавфи бор. Эртароқ ухлашга ётинг, ўтиб кетади.

ПАРИЗОД (24. 08 — 23. 09)

Қўшимча даромад келтирадиган иш топсангиз, бугун моддий аҳволингиз кўнгилдагидек кечиши тайин. Акс ҳолда киссанинг мазаси қочадиган бўлиб турибди. Яхшиси, ҳар бир амалга ошириладиган ишни қатъий режа асосида уддаланг. Шунда муаммо камроқ бўлади. Ёш боласи борларни бугун куннинг иккинчи ярмида ёқимли лаҳзалар кутиб қолади. Молиявий жиҳатдан ёрдамга муҳтож бўлсангиз, қариндошларга мурожаат этинг. Улар сизга албатта ёрдам беришади. Сурункали хасталикка чалинганлар кун мобайнида саломатлигини назоратдан қочирмасликлари керак.

ТАРОЗИ (24. 09 — 23. 10)

7 февралда кунингиз бироз хавотирли, ташвишли, шовқинли кечиши кутилмоқда. Атрофдагилар сизни арзимас нарсалар билан ишдан қолдириши, халал бериши мумкин. Лекин бундан нолиманг. Худо берганига шукр қилинг. Нолисангиз, худонинг карами билан раҳбарларингиз энг сердаромад ишни бошқаларга узатиб юбориши ҳеч гап эмас. Хизмат сафарига чиқиш сизга моддий манфаат олиб келади. Фақат хавфсизлик масаласини мустаҳкамлаб олинг.

ЧАЁН (24. 10 — 22. 11)

Кунингиз яхши бошланади. Ҳар бир воқеа кўз олдингизда босқичма-босқич ривожлана боради. Шунинг учун зерикиш деган нарсага рўбарў бўлмайсиз. Муҳаббатда ташаббускор бўлинг. Шунда бўлғуси жуфтингиз қаршисида ҳурматингиз ошади, у сизга янада қаттиқроқ ишона бошлайди. Оилалилар жуфтини ҳадеганда рашк қилаверишдан тийилсалар ёмон бўлмайди. Кечқурун уйдаги майда таъмир ишларини бажариш ёқимли кечади.

ЎҚОТАР (23. 11 — 21. 12)

7 феврал куни барча ишларни ўз вақтида аъло даражада якунлайсиз ва бунинг учун раҳбариятдан керагича олқиш ва мақтовларни қабул қилиб оласиз иншооллоҳ. Аммо шошма-шошарлик, масъулиятсизлик каби нуқсонларингиз юз кўрсатиб қолишидан сақланинг. Молиявий масалада ҳам шошилмасдан ҳаракатлар содир этинг. Муҳаббатда оиласизларни жиддий рақобат кутади. Бахтингиз учун мардонавор курашинг.

ТОҒ ЭЧКИСИ (22. 12 — 20. 01)

Тадбиркорлар, тижоратчилар бугун рақобатчилар билан нафақат етакчилик, балки мўмай даромад олиш учун ҳам астойдил беллашишлари кутилади. Қанчалар кўнгилчан бўлманг, бу курашда шафқатсизликка эътибор қаратинг. Ҳақингизни бировларга бериб қўйманг. Шахсий ҳаётда ҳам сергак бўлинг. Зарур ҳаракатлар, гапларни унутиб қўйманг. Муҳаббатда сизга ён бериш муваффақият келтиради. Саломатлигингизни асранг, овқатланишда режимни бузманг.

ҚОВҒА (21. 01 — 19. 02)

7 феврал куни ҳар бир кўрганингиз, эшитганингиздан хуш кайфият оласиз. Жуфтингиз билан ўзаро муносабатлар негадир совуқлашгандек. Муносабатларга ойдинлик киритиб олсангиз ёмон бўлмасди. Тижорат билан шуғулланишни бошлаш ниятингиз бўлса, тажрибали тижоратчилардан албатта маслаҳат олинг. Саломатлигингиз масаласида фақат врач кўрсатмасига асосланинг. Кечқурун айримлар яқин манзилга жўнаб кетишлари кутилади.

БАЛИҚ (20. 02 — 20. 03)

Тадбиркор бўлсангиз, куннинг биринчи ярмида янги танишувни бошдан кечирасиз. Бу кейинчалик романтикага айланиб кетиши ҳам мумкин. Шубҳасиз, бу фақат оила қурмаганларга тааллуқли. Ишда сабр-бардошли бўлинг. Ишлайверинг, лекин даромад кейинроқ келади. Неки ишга қўл урманг, фақат қалбингизга қулоқ тутинг.

Хушвақт бўлинг! Ҳаммавақт бўлинг!

О. ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here