Яратганнинг яна бир мўъжизаси: Ҳиндистонда тўрт оёқли жўжа туғилди (видео)

0

Ҳиндистонда тўрт оёқли жўжа тугилди, деб ёзмоқда «Корреспондент.net».

Жўжада қўшимча бир жуфт панжа пайдо бўлишига сабаб полимелия касаллиги. Бу касаллик одатда ишламайдиган қўшимча қўл-оёқлар ривожланишига олиб келувчи ирсий касалликдир.

Жўжа тахминан 2 ой олдин дунёга келган, эндиликда у оддий парранда каби ўсиб ривожланмоқда.

Мадхя-Прадеш штатидаги Рожхада қишлоғида яшовчи жўжанинг хўжайини Жавед Алининг айтишича, ғаройиб паррандани томоша қилиш учун унинг уйига ҳар куни меҳмонлар келади. Баъзилар жўжа учун ҳатто беш минг рупия (77 доллар) таклиф қилган. Аммо жўжанинг эгаси уни пулламоқчи эмас.

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: