Бу қизиқ. Дани Алвес ПСЖ дарвозасини қўриқлади (фото)

0

ПСЖ ҳимоячиси Дани Алвес кеча Франция кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган «Сошо»га (1:4) қарши баҳсда дарвозабон ролини ўйнашга мажбур бўлди.

Гап шундаки, учрашув асосий вақтининг сўнгги дақиқасида парижликлар посбони Кевин Трапп ҳакам томонидан қизил карточка билан огоҳлантирилди ва майдондан четлатилди. Бу вақтга келиб эса Унаи Эмери барча ўзгаришлардан фойдаланиб бўлган эди. Шундан сўнг айнан бразилиялик ҳимоячи катта саҳнага чиқди ва дарвозабон либосини кийди. Бироқ, мезбонлар томонидан амалга оширилган жарима зарбаси жонли девордан қайтди ва Алвесга ўзини дарвозабон сифатида кўрсатиш насиб этмади. Яунки ҳакам иккинчи бўлимга бор йўғи 1 дақиқа вақт қўшиб берган эди.

 

manba: sports.uz

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: