Диққат, Тайванда кучли ер силкиниши! Ўнлаб қурбонлар, юзлаб жабрдийдалар!!!

0

 

Кеча тунда Тайванда магнитуда кучи 6, 5 баллга тенг кучли ер силкиниши содир бўлди. Натижада ўнлаб фуқаролар ҳалок бўлди, тахминан 300 дан зиёд одам жиддий жароҳат олди, 150 нафарга яқин одам бедарак йўқолган дея баҳоланди. Қутқарувчилар вайроналар остидан бедарак йўқолганларни, ҳалок бўлганларнинг жасадларини қидиришда давом этмоқда.

Қутқарув отрядлари аъзолари вайронага айланган, аммо тўлиқ қулаб тушмаган биноларга устунга ўхшаш тиргаклар ўрнатиб, қидирув ишлари учун етарлича шароит яратишга ҳаракат қилишмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 6 феврал куни тунда Тайваннинг Хуалянь уездига яқин манзилда магнитуда кучи 6, 5 баллга тенг зилзила содир бўлди. Зилзила ўчоғи 11 километр чуқурликда экани аниқланди. Хитой сейсмологлари бугун ҳам магнитуда кучи 4, 4-5 баллга тенг афтершоклар такрорланиши ҳақида хабар тарқатишган.

РИА Новости

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit