ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Кофе дарахти ўртача 60-70 йил умр кўради. Шакарсиз бир чашка қора кофе таркибида бир грамм ҳам калория бўлмайди.

2. Дунёдаги энг йирик қурбақа «Қурбақа голиаф» деб номланади. Унинг вазни 3 килодан ортиқ, узунлиги 90 сантиметрга тенг. Бу қурбақа уч метр масофагача сакрай олади.

3. Қадимда пингвинлар ҳозиргиларидан бир неча баробар йирик бўлган. Тахминан 37-45 миллион йил олдин «Anthropornis» деб номланувчи пингвин яшаган. Пингвиннинг узунлиги 180 сантиметр, вазни 90-100 кило атрофида бўлган.

4. Мальдива оролларига спиртли ичимлик, чўчқа гўшти ва колбаса олиб кириш қатъиян тақиқланади. Тақиқловни бузганлар 500 доллар миқдоридаги жаримага тортилади.

5. Қизлар, аёллар ўртасида қўллардаги тирноқларни бўяш амали дастлаб Хитойда пайдо бўлган. Бадавлат кимсаларнинг қизлари, рафиқалари уй юмушларидан нари бўлиш учун тирноқ ўстиришга зеб берган. Уларга тирноқни 25 метргача ўстиришга рухсат берилган.

6. Парижликлар итларни шу қадар яхши кўрадики, бу шаҳарда фарзандга нисбатан итлар икки ҳисса кўпроқни ташкил этади.

7. Кубада янги йил кириш арафасида уйдаги барча бўш идишларни сувга тўлдиришади. Янги йил киргач, гуноҳлар ювилиб кетиши учун идишлардаги сувларни теварак атрофга сепиб чиқишади. Кубада янги йил байрамига «Қироллар куни» деб ном беришган.

8. Яшил кокоснинг ичидаги суюқликни тиббиётда қон плазмаси кўринишида ишлатса бўлади.

9. Дунёда илк қон қуйиш амали 1667 йили адо этилган. Ўшанда қўйнинг 1 литр қони бемор эркакка муваффақиятли тарзда қуйилган.

10. Багам оролларида сувости алоқа бўлимлари фаолият юритади.

hzbolshe. ru

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here