КУН КУЛГИСИ…

0

 

 

* * *

 

Склерознинг энг оғир формаси бегона аёлни уйингга олиб келдинг-у, нима мақсадда олиб келганингни унутиб қўйишдан иборатдир.

 

* * *

 

Бирга яшаганларига 75 йил тўлиши муносабати билан байрам қилаётган чол кампиридан сўради:

— Менга қара, 75 йил ичида биз сен билан ўн ўғилни вояга етказдик. Ҳаммаси бир-бирига ўхшайди-ю, фақат биринчиси бошқаларидан сал фарқ қилади-да! Ё қачонлардир менга хиёнат қилганмисан-а?

— Чол, тан оламан, қачонлардир гуноҳга ботганман.

— Хўш, биринчи ўғлингнинг отаси ким?

— Сиз.

 

* * *

 

— Оғайни, гулдастанг зўр-ку! Кимга атаб олдинг?

— Севгилимга.

— Зўр, роса хурсанд бўлса керак?

— Афсуски, йўқ!

— Нега?

— Мен бу гулдастани унинг қабрига олиб кетяпман.

 

* * *

 

Бойваччанинг хотини эрига деди:

— Дадаси, мен сизнинг эски, йиртилиб қолган костюмингизни ахлатга ташлаб юбордим!

— Нима?.. Жиннимисан? Энди мен солиқ идорасига нима кийиб бораман?

 

* * *

 

Тиқилинч автобус. Кал новча эркакнинг тиззасига қапишиб қолган. Орадан бирмунча вақт ўтиб калнинг бошига сув томчилагандек бўлиб у новчадан сўрайди:

— Бозордан бодринг олдингизми дейман?

— Йўқ, кучук сотиб олганман.

 

* * *

 

Хотин эрига деди:

— Анави йўлнинг нариги четидаги қўшниларга ҳеч қачон ета олмасак керак. Қаранг, уларнинг уйини ўғрилар икки марта ўмариб кетишди. Бизникига бўлса, ҳали бир мартаям ўғри тушгани йўқ.

 

* * *

 

Эркак дўстига деди:

— Мен узоқ вақт ўйладим. Лекин барибир уйландим. Кир ювиш, ошхонада овқатланиш ва йиртиқ пайпоқда юравериш жонимга тегиб кетди.

— Қара-я, мен худди шу сабаб туфайли хотиним билан ажрашгандим.

 

* * *

 

Янги бойга врач касали оғирлигини, бир йилгина умри қолганини айтгач, у фолбинга кириб маслаҳат сўради.

Фолбин унга шундай маслаҳат берди:

— Сен «Мерседес»ингни сотгин-да, ўрнига «Запорожец» сотиб ол. Хотининг билан ажрашиб, гадойми, пиёнистами, шунга ўхшаганига уйлан. Уйингни сотиб шаҳар четидан кичик бир уйча ол.

— Шундай қилсам, узоқроқ яшайманми?

— Йўқ, ўша қолган бир йил умринг юз йилга татийди.

 

* * *

 

Директор ёрдамчиси лавозимига ишга кираётган эркакдан сўрашди:

— Тасаввур қилинг. Икки кишилик машинада кетяпсиз. Йўлда уч йўловчи сизни тўхтатиб, олиб кетишни илтимос қилди. Уларнинг бири раҳбарингиз, иккинчиси ўрта яшар аёл, учинчиси ёш қиз. Қандай йўл тутардингиз?

— Машинадан тушиб калитни раҳбаримга берардим ва ўрта яшар аёлни олиб кетишини илтимос қилардим. Ўзим эса, ёш қиз билан қолардим.

 

* * *

 

— Сизга нима бўлди?

— Лотереяга ўн миллион сўм ютиб олдим. Лекин хотинга айтишга қўрқаяпман.

— Нега қўрқасиз?

— Чунки, у барибир йигирма миллион ютган деб ўйлайди.

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: