Қаҳрамон буви: У набирасини мактабга олиб бориш учун ҳар куни 24 километр йўл босади

0

Хитойнинг Гуанси провинциясида яшовчи 76 ёшли Ши Юйинг тўққиз яшар набираси мактабга бориб келиши учун ҳар куни 24 километрли масофани босиб ўтади. Болакай мустақил равишда ўзи ҳаракат қила олмайди.

Боланинг исми Хаовен. Миясининг ярим шари ишламайди, шол бўлиб қолганлиги сабабли доимий ғамхўрликка муҳтож. Набирасининг ягона васийси, қаҳрамон бувиси шундай дейди: «Менда куч боракан, уни доим олдинга ҳаракатлантиравераман». Боланинг ота-онаси у тўрт ёшлигида ажралшиб кетишган. Ҳозир унинг отаси бошқа шаҳарда ишлайди, онаси эса бошқа эркакка турмушга чиқиб кетган. Хаовенга фақат бувиси меҳрибонлик қилади.

Бошида буви набирасини мактабга велосипедда олиб борарди. 2017 йилнинг июль ойида маҳаллий ҳокимият болага ногиронлар аравачасини совға қилгач, ўшанда борадиган бўлди. Ши Юйингнинг айтишича, шифокорлар набираси икки ёшга етганида унга шундай ташхис қўйишган. Ота-онаси уни даволатишга ҳаракат қилишган, аммо бу яхши натижа бермаган, қайтанга қарзга ботиб қолишган.

Ши Юйинг набирасини мактабга икки маҳал олиб боради — эрталаб ва кундузи. Ва айнан икки маҳал яна уйга қайтариб олиб келади. У ҳар куни тоғ тизмаси бўйлаб 24 километр масофани босиб ўтади. Бувининг айтишича, у бу ишни мажбурлигидан эмас, балки ўзи истаб бажаради. Ши Юйинг набираси муваффақиятга эришишига чин юракдан ишонади. Унинг айтишича, бола математика фанидан жуда қобилиятли.

 

manba:kun.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here