Танасидан 16 та игна топилган болакайнинг аҳволи қандай? Даволовчи шифокор маълумот берди (видео)

0

Танасидан игналар топилган 11 ойлик чақалоқ Азизбек Абдумажидов 9 соат давомида жарроҳлик амалиётини бошдан кечиргач, соғая бошлагани тўғрисида хабар берган эдик.

Айни дамда пойтахтдаги шифохонада даволанаётган жажжигина қаҳрамон беморнинг аҳволи тўғрисида даволовчи шифокор «Ёшлар» телеканали «Давр» дастури журналистига маълум қилди.

Азизбек Абдумажидовни даволаётган шифокор Ҳабибулла Акилов болакайнинг аҳволи кундан кунга яхшиланаётганини маълум қилган.

Шунингдек, шифокор нақ 22 та игнани ютиб юборган бемордан тиббий элак ёрдамида жарроҳлик амалиётисиз игналар олиб ташлангани амалиётда кузатилганини маълум қилган.

Бола танасида қолган 3 та игна эса хавфсиз жойда экани сабаб қайта жарроҳлик амалиёти ўтказишга эҳтиёж йўқ экани айтилмоқда.