Ҳуснбузарларни уй шароитида йўқотиш, даволаш йўллари

0

Эътибор беринг! Агар сизда ҳозирда ҳуснбузарлар мавжуд бўлса, юз терисини уй шароитида тозалашга ҳаракат қилманг. Бу терининг шикастланишига ва яллиғланишнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Шунга ўхшаш сабабларга кўра, юз учун скрабларни ҳам ишлатиш керак эмас.

Уларни кетказиш усуллари
Уйда осонгина фойдаланишингиз мумкин бўлган қуйидаги усулларга эътибор беринг.

Ҳуснбузарларни йўқ қилиш учун ниқоблар
Кефирдан ниқоб
Керак бўлади: 1 ош қошиқ кефир, 1 ош қошиқ сули ёрмаси, озгина лимон.
Тайёрланиши: кефир ва олдиндан блендерда майдалаб олинган сули ёрмасини аралаштиринг, бир томчи лимон шарбати қўшинг, тайёр аралашмани 20 дақиқага юзга суртинг. Муолажани бир ой давомида ҳар куни такрорлаб туринг.

Асалга асосланган ниқоб
Керак бўлади: 2 чой қошиқ сифатли асал, битта тухум сариғи, лимон шарбати (бир неча томчи).
Тайёрланиши: барча масаллиқларни яхшилаб аралаштиринг, тайёр бўлгач юзга суртинг ва 10 дақиқа давомида қолдиринг. 3-5 та муолажа етарли бўлади.

Хўжалик совунидан ниқоб
Керак бўлади: бир бўлак хўжалик совуни, 1 чой қошиқ майда туз.
Тайёрланиши: совунни қирғичдан ўтказиб, бироз сув қўшиб кўпиртиринг. Ҳосил бўлган кўпикни (1 ош қошиқ етарли) туз билан аралаштириб, 30 дақиқага қўлланг, кейин ювиб ташланг. Муолажани ҳафтасига уч марта бир ой давомида бажаринг.

ҳуснбузарлардан халос бўлиш учун тиндирмалар
ҳуснбузарларга қарши турли тиндирмалардан лосён сифатида фойдаланиш мумкин: улар билан муаммоли терини кунига 2 марта артиш керак.

  • ҳуснбузарни йўқотиш  учун энг самарали халқ воситаларидан бири мойчечак тиндирмаси ҳисобланади. 1 чой қошиқ мойчечакка бир стакан қайноқ сув қуйиб, 30 дақиқа қолдиринг ва сузиб олинг.
  • Ўзининг яллиғланишга қарши ва тинчлантирувчи хусусиятлари билан кўпчиликка таниш бўлган бошқа восита — алое шарбати. Лосён учун соф (янги сиқиб олинган) шарбатнинг ўзидан ёки суюлтирилганидан (мисол учун, сув картошка шарбати билан 2:1 нисбатда) фойдаланиш мумкин.

ҳуснбузарни даволаш учун малҳам ва геллар
Агар сиз қўлбола воситлардан ниқоблар ва турли тиндирмалар тайёрлашга вақтингиз ёки хоҳишингиз бўлмаса, тайёр тиббий препаратларга — геллар ва малҳамларга эътибор қаратишингиз мумкин. Бироқ дори-дармонларни танлашга масъулият билан ёндашиш керак. Таркибига, юзага келиши мумкин бўлган ножўя таъсирларига ва қарши кўрсатмаларига эътибор беринг. Мисол учун, таркибида антибиотиклар ёки гормонлар бўлган воситаларни ўз билишча ишлатиш саломатлик билан боғлиқ қўшимча муаммоларга олиб келиши мумкин. Шунингдек, баъзи препаратлар терини ўта қуритиб юборади ва таркибида спирт сақлайди, бу эса тери ҳолатига таъсир қилишнинг энг яхши усули эмас.

Лекин тўғри танланган воситанинг таъсирини биринчи фойдаланишдан кейиноқ кўриш мумкин. Баъзан, бундай дорилар нафақат угридан қутулишга ёрдам беради, балки унинг изларини бартараф қилади, яралар битишини тезлаштиради ва терини силлиқлайди. Бунда ҳам ихтисослашган мутахассислар билан маслаҳатлашишни ва соғликка путур етказмаслик учун барча белгиланган таҳлилларни топшириш кераклигини унутманг.

Қандай қилиб угри чандиқларидан (изларидан) қутилиш мумкин?
ҳуснбузарларни кетказиш — бу ярим иш, чунки улар йўқолганидан кейин чуқур чандиқлар қолиши мумкин. Бундай чандиқларни бартараф қилиш учун халқона воситалар яхши ёрдам беради деб ҳисобланади:

  • Сандалли паста ҳуснбузар изларини йўқотишнинг энг самарали йўлларидан бири ҳисобланади. Уни тайёрлаш учун сизга сандал кукуни керак бўлади, уни сувда эритиб (атиргул суви ёки сутда эритса ҳам бўлади), бир кечага қолдириш керак. Паста терининг муаммоли соҳаларига қўлланилади ва қуриб қолгач (тахминан 10-15 дақиқадан сўнг) ювиб ташланади.
  • Лимон шарбати ҳам чандиқлардан халос бўлишга ёрдам беради — шунчаки муаммоли жойларга лимон бўлагини суртиш керак, бироқ бу жуда агрессив усул ва агар сизнинг терингиз таъсирчан бўлса, соф ҳолда лимон шарбатини эҳтиёткорлик билан қўллаш керак. Лимон шарбати шунингдек мукаммал тозаловчи восита ҳамдир.
  • Петрушка дамламасини шаклчаларга қуйиб, музлатиш, кейин 2-3 ой давомида ҳар куни улар ёрдамида юзни артиш керак. Дамламани тайёрлаш учун майда қилиб тўғралган петрушкага бир стакан қайноқ сув солиб, 30 дақиқага қолдиринг.

Агар сиз учун тиббий препаратлар афзал бўлса, угриларга қарши комплекс, комбинатив воситани танланг. Улар ҳам угриларни йўқотиш учун химат қилади, ҳам шаклланиб бўлган чандиқларни битишига кўмаклашади. Бугунги кунда бундай малҳам ва гелларнинг танлови жуда кенг.