“Барон — 2”да ўнга яқин мамлакатнинг машҳур актёрларини кўрамиз

0

Кун тартибида кўрилган масалалар орасида “Барон — 2” фильми ҳақида ҳам сўз борди. Жумладан мазкур фильмга таниқли чет эллик киноактёрларнинг жалб этилаётгани, картинани бир қатор хорижий мамлакатларда тасвирга олиш кўзда тутилаётгани эътироф этилди. Шунингдек, ижодий гуруҳга сценарийдаги айрим жузъий камчиликлар юзасидан кўрсатмалар берилди. Режиссёр Рустам Саъдиев мазкур лойиҳа илк “Барон” фильми каби томошабинлар кўнглидан жой олишига ва халқаро миқёсда ҳам ном қозона олишига умид билдирди. Маълумотларга кўра, мазкур лойиҳа учун Буюк Британия, Испания, Россия, Туркия, Озарбойжон, Сурия, Қозоғисон, Тожикистон каби давлатлардан таниқли актёрлар таклиф этилиши режалаштирилмоқда.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here