Энди минтақа бўйлаб таксини онлайн-буюртма қилиш мумкин

0

Американинг “Uber” ва Россиянинг “Яндекс” компаниялари Россия, Беларусь, Қозоғистон ва бошқа қўшни давлатларда таксини онлайн-буюртма бериш бизнесини бирлаштирди. Бу ҳақда “Rusbase” ахборот манбаси хабар қилди.

Ўзаро келишув натижасида асос солинган янги компанияга ҳар икки томон мос равишда 225 миллион ва 100 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритди. Шундай қилиб йўналтирилган сармоя билан биргаликда унинг ҳисоб рақамидаги маблағ миқдори 400 миллион долларга етган бўлса, умумий қиймати эса 3,8 миллиард АҚШ доллари деб баҳоланаяпти. Янги бренд акцияларининг 59,3 фоизи “Яндекс”, 36,9 фоизи “Uber” ва қолган 3,8 фоизи ходимларга тегишли.

Ушбу сервис-хизматларининг бирлашиши натижасида эндиликда фойдаланувчилар “Яндекс.Такси” ва “Uber” иловалари орқали буюртма бериши мумкин. Лекин таксичилар битта платформага уланган. Мазкур компанияга “UberEATS” таом етказиб бериш хизмати ҳам бириктирилган.

Эслатиб ўтамиз, юқоридаги икки компания Россия, Озарбайжон, Арманистон, Беларусь, Грузия ва Қозоғистонда таксига онлайн-буюртма бериш бизнесини бирлаштиришни режалаштираётгани ҳақида ўтган йил ёзда эълон қилганди.

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here