Жиғилдон қайнаши — сабаблари, қўзғатувчи маҳсулотлар, бартараф этиш чоралари

2

Жиғилдон қайнаши — қизилўнгач бўйлаб тарқалган тўш ортидаги қизиш ва ачишиш, безовталик ёки ёниш ҳисси. Жиғилдон қайнаши вақти-вақти билан, айниқса кўп ва аччиқ овқат истеъмолидан бир соат ўтиб рўй беради. Олдинга эгилганда ёки ётган ҳолатда бу ҳиссиётлар кучаяди.

Одатда, жиғилдон қайнашинини бартараф этиш (тўхтатиш) учун сув ичиш етарли бўлади. Яна антасидлар (кислота таъсирини бартараф этадиган моддалар) ёрдамида тўхтатиш мумкин. Бироқ, жиғилдон қайнаши одатда етарлича тез-тез такрорланади ва одатий турмуш тарзини бузиши мумкин.

Ҳафтасига уч мартадан кўпроқ кузатиладиган жиғилдон қайнаши ҳаёт сифатини сезиларли даражада ёмонлаштиради. Жиддий эзофагит (қизилўнгач шиллиқ қаватининг яллиғланиши) билан оғриган беморларнинг айримлари жиғилдон қайнашидан шикоят қилишмайди.

Жиғилдон қайнаши юқори кислоталилик гастрит, ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси, холетсистит, ҳомиладорлик токсикози туфайли юзага келиши, диафрагмал чурра ва баъзи озиқ-овқат моддаларни кўтара олмаслик туфайли содир бўлиши мумкин. Агар жиғилдон қайнаши кекириш билан бирга кузатилса (айниқса нордон кекириш), у гастрит ёки ошқозон яраси аломати сифатида хизмат қилиши мумкин. Агар ачишиш ётган ҳолатда кучайса, эҳтимол муаммо қизилўнгачда бўлади.

Жиғилдон қайнашини қандай бартараф этиш мумкин?

Жиғилдон қайнашини тўхтатишда шифобахш зардобдан фойдаланиш зарур. Уни тайёрлаш учун сигир, қўй ёки эчки сути қатиқ қилинади, уни халтага солиб осиб қўйилса, зардоби оқади. Шу зардобдан уч ҳўплам ичилса, жиғилдон қайнаши таққа тўхтайди. Зардобни сув ўрнида истеъмол қилиб туриш лозим.

Бундан ташқари, яна махсус усул билан тайёрланган мастава ҳам жиғилдон қайнашини даволашда муҳим аҳамиятга эга.

Ёз пайтларида зардобнинг ҳар бир литрига бир ошқошиқдан асал солиб қайнатилади. Сўнгра шишаларга қуйиб, салқин жойда сақланади ва яхна ичимлик сифатида ичилади.

Шунингдек, жиғилдонингиз қайнаса, олхўри тановул қилинг.
Картошқанинг сиқиб олинган суви жиғилдон қайнашига қарши яхши омил ҳисобланади.
Ялпизнинг спиртли тиндирмасидан қанд бўлаги ёки сувга 15 томчи томизиб ичилса, жиғилдон қайнашига хотима беради.
Жиғилдон қайнашида, шунингдек, 3-4 дона нўхат донини чайнаб истеъмол қилиш тавсия этилади. Мабодо кутилган натижага эришилмаса, бу амални яна такрорланади.

 

 

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг:

2 ФИКРЛАР

  1. Fikr:Jig’ildon qaynashi nimadan bo’lishini o’zimiz yaxshi bilamiz. Bartaraf etish usullarini yozmabsilarki?

    • Hurmatli muhlis maqolani to’ldirib , bartaraf etish usullarini ham qo’shib qo’ydik

Comments are closed.