ЖУДАЯМ ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

0

 

1. Филлар дунёдаги сакрашни билмайдиган, тўрт тиззали ягона жонзотдир.

2. Ҳар йили 250 000 нафар америкалик оилали эркак хотини тарафидан шафқатсизларча калтакланади.

3. Олма эрта тонгда организмни тўлиқ уйғота олиш хусусиятига кўра қаҳвадан юқорироқ ўрин эгаллайди.

4. Қуён ҳамда тўти ўгирилмасдан ҳам орқада нима ёки ким борлигини аниқ кўра олади.

5. Маймунлар орасида фақат шимпанзегина кўзгуда ўз аксини таний олиш хусусиятига эга.

6. Дельфин ва китлар ширин уйқуда бўла туриб ҳам узоқ манзилга сузиб кета олади. Сабаби шуки, улар миясининг бир қисми ухлаганда, қолган бир қисми ишлаб туради.

7. Туяқушнинг кўзлари миясига нисбатан икки карра каттароқ.

8. Германияда каттакон оқ мушук кўринишидаги мактаб бор. Мактабнинг деразалари мушук кўзлари кўринишида бунёд этилган. Ўқувчилар «мушук»нинг оғиз қисми орқали мактаб ичкарисига киришади. Думи эса ўқувчиларга юқоридан пастга сирғаниб ўйнаш учун хизмат қилади.

9. Сенегал аёллари ичимлик суви йиғиш учун ҳафтасига 17, 5 соатдан вақт сарфлайди.

10. Швейцариядаги мактаб муаллимининг йиллик маоши 33 000 доллардан бошланади.

fishki. net

Олимжон ҲАЙИТ тайёрлади

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: