Камчиқим тўйлар режаси барбод… (фотожамланма)

0

Бу мавзу юзасидан ёзмаган қалам қолмади. Аммо ўзбекка қон билан кирган касалми, сингиб кетган, унут бўлмайдиган анъанами, топганини сочмаса бўлмайдиган одатми, билмадик, лекин тўйлар йилдан-йилга серҳашам бўлса бўлаяптики, асло ортга қайтмаяпти. Бу тўғрида Xabar.uz нашри танқидий мақола эълон қилди.

Тўйларни камчиқим қилиш юзасидан чиқарилган қарорлар, тавсиялар, фармонлар, қўйингки барча тушунтиришлар фақат бу масалага баттар қизиқиш ўйғотаётгандек, кимўзгарга тўй қилиш янада кучаяётгандек туйилади.

Таҳририятимизга келиб тушган суратларга эътибор беринг — майли, бу кимнингдир ички ишидир, қайсидир бадавлат инсон орттириб тўй қилибди, ўзи билади. Аммо буни кўрган ёшлар эртага ўз ота-онасидан бундан ҳам зўрроғини талаб қилмайди деб ким кафил бўлади?

«Лимузин» келмаса чиқмайман» деган келинларни роса муҳокама қилдик. Ҳозир «Лимузин» олиб келиш кулгили бўлиб қолди ҳатто. Машиналарки, номини ҳам билмаймиз, ҳашаматидан от ҳуркади. Дастурхонлар қилиняпти, дастурхонки тўйхоналарнинг ҳар бир столига қўйилган нарса билан ихчамроқ бир йиғин ўтказиб юборса бўлади. Қатор-қатор тоғоралар жўнатиляпти. Тоғораларки биттаси билан бир оила бир ой қорин тўйдирса бўлади.

Қандингни ур ўзбегим, тўй қил, ҳамма ҳайратда қолсин! Келганлар, суратини кўрганлар ҳасаддан ичи куйиб ўлсин, ҳамма мақтасин, донғинг дунёга кетсин! Сендан кейингилар андоза олсин, қўлидан келса оширсин, келмаса четга чиқсин! Топганимиз тўйларга буюрсин!

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: