Кун кулгиси

0

Бешинчи синф ўқувчисидан синфдоши сўради:

— Эшмат, намунча хурсандсан? Нима бўлди?

— Кеча юқори қаватдаги қўшнимиз уйимизга сув тошириб юборди.

— Шунинг учун хурсанд бўлиш керакми?

— Йўқ, хурсанд бўлганимнинг боиси, кундалигим сувга чўкиб кетди.

***

Янги бой ходимларини тўплаб деди:

— Бу йил ҳаммаларинг жуда яхши ишладиларинг! Шунинг учун ҳар бирингизга икки юз минг доллардан мукофот бериш ҳақида буйруқ чиқараман. Агар келаси йили ҳам худди шундай ишласаларинг, ўша буйруққа сира ўйлаб ўтирмасдан имзо чекаман.

***

Муаллима иккинчи синфда ўқийдиган Тошматдан сўради:

— Ҳайратга соладиган тасодиф ҳақида бирор мисол айта оласанми?

— Ҳа, айтишларича, дадам билан ойимнинг тўйи бир кунда бўлган экан.

***

Арман радиосига савол:

— Оилали эркак оиласиз эркакдан нимаси билан фарқланади?

— Оиласиз эркак уй юмушларини ўзи хоҳлаб бажаради, оилали эркакни эса бу ишни бажаришга хотини мажбурлайди.

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: