Тайвандаги зилзила қурбонлари сони ўн кишидан ошиб кетди…

0

 

Айниқса, магнитуда кучи 6, 7 баллга тенг кучли ер силкиниши туфайли Хуалянь шаҳри кўпроқ жабр кўрди. Ҳамон бу шаҳарнинг ўзида бедарак йўқолганлар сони юз кишидан ортиқни ташкил этмоқда. Шаҳардаги ўнлаб бинолар вайронага айланган. Қутқарувчилар вайроналар остида қолиб кетган фуқароларни қидиришда давом этмоқда.

Қарангки, илк ер силкинишидан кейин магнитуда кучи 5, 7 балли такрорий зилзила содир бўлди. Сўнгги икки кун ичида тайванликлар 250 мартадан зиёд афтершокларни бошдан кечиришди. Тайван ҳукумат раҳбарлари ва мутахассислар кейинги икки ҳафта ичида магнитуда кучи 5 баллдан кам бўлмаган зилзилалар кутилишини ҳам алоҳида таъкидлаб, аҳолини жиддий огоҳлантирди.

Ҳисоб-китобларга кўра, ер силкиниши натижасида жабр кўрганлар сони 500 кишига етиб қолган.

korrespondent. net

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: