Техасдаги уйлардан бирида ташкил этилган ибодат маросими пичоқбозликка айланиб кетди…

0

 

Фожиа Корпус-Кристи шаҳридаги хонадонлардан бирида содир бўлди. Ўша пайт бу хонадонда насроний дини вакилларининг ибодат маросими бўлиб ўтаётганди. Кутилмаганда ичкарилардан бири қўлига пичоқ олиб бир неча кишига кучли тиғ зарбасини йўллади. Оқибатда 61 ёшли қария ўша ернинг ўзида ҳалок бўлди. Уч киши турли даражадаги жароҳатлар билан касалхонага олиб кетилди. Уч жабрдийданинг бири маросимни олиб борган руҳоний экан. Врачларнинг айтишича, руҳоний ўта оғир аҳволда дея баҳоланган.

Полициячилар қотилни қўлга олишди. У 28 ёшли Марко Антонио Морено деган кимса бўлиб чиқди. Ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилоти вакиллари баён этишдики, қотил илгари пиёнисталик ва наркоманликдан азоб чеккан экан.

Ҳозирда ушбу факт юзасидан жиноий иш қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

korrespondent.net

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: