Унутилган роҳинжалар учун иш ўринлари яратилишига Туркия ёрдам беради

0

Туркиянинг туризм ва маданият вазири Нўъмон Куртулмуш сешанба куни Бангладешга таклиф билан чиқди. Унда роҳинжа қочоқларини иш билан таъминлаш бўйича ҳамкорликда дастур ишлаб чиқиш таклиф қилинган. Бу ҳақда ГолосИслама хабар тарқатди.

БМТ маълумотларига кўра, ўтган йилнинг 25 августидан бери деярли 700 000 нафар роҳинжа Мьянманинг Аракан провинциясидан Бангладешга кўчиб ўтганди.

Бунинг асосий сабаби Мьянма ҳарбийлари ва буддавий фанатиклар томонидан мусулмонларни сабабсиз ўлдириб юбориш, буюмларни ўғирлаш ва уйларни ёқиб юбориш каби жиноятларнинг амалга оширилганидир.

Ислом ҳамкорлик ташкилотининг туризм вазирларининг Бангладеш пойтахти Даккада ўтказилган йиғилишида сўзга чиққан Куртулмуш турк бизнесменлари мазкур лойиҳани қўллаб-қувватлаган ҳолда, роҳинжаларга тўланадиган минимал маошнинг ярмини тўлашга тайёр эканини билдирди.

 

manba: azon.uz

Сиз ҳозир hordiq.uz сайтидасиз. Янгиликлардан ўртоқларингизни ҳам хабардор қилинг:

ФИКР БИЛДИРИШ

Please enter your comment!
Please enter your name here