Англия парламенти биноси куялар ва сичқонлар қуршовида қолди…

0

 

Шу ҳақда парламент аъзолари шов-шув кўтаришди. Уларнинг ҳисоб-китобларига кўра, ҳозирги кунда парламент биноси ичида жами 20 мингтадан ортиқ куя деб аталмиш паразитлар йиғилиб қолган. Улар бино ичкарисидаги жунли мато, мебел борки, еб битиришмоқда.

Ваҳоланки, 2016 йилнинг ўзида куяларга қарши кураш доирасида парламентдагилар жами 9 минг фунт-стерлинг миқдорида маблағ сарфлашган. Фойдаси бўлмади. Кейинчалик бинони айлантириб 729 та куяга қарши электрон ускуналар ўрнатиб чиқишди. Барибир наф бермади.

Бундан ташқари, парламент биносидагилар нафақат куя, балки сичқон балосидан ҳам қутула олишмаяпти. Депутатлар кўп мартаба раҳбариятга мурожаат этиб сичқонларни йўқ қилиш учун мушук сотиб олишни таклиф қилишган. Чунки сичқонлар ҳатто бино шифтидан пастга сакраб, бемалол сайр қилишга одатланиб улгуришган. Бош вазирнинг кабинетида хизмат қилувчи Ларри лақабли мушук ҳам кейинги пайтларда ўз мажбуриятини унутиб қўйган кўринади. У берилаётган маошни оқлар даражада иш бажармаяпти. Агар сўнгги ойни ҳисобга олинса, Ларри 29 та сичқонни қўлдан бой берган. Шу қадар дангасаликка муккасидан кетганки, сичқон ёнидан ўтиб кетса ҳам пинагини бузмайди. Парламентдагилар унинг ҳаракатсизлигини овқат бермай қўйиш билан жазолашди. Шундай қилинса, сичқонлар албатта камайишига умид боғлашди. Бахтга қарши бу жазо ҳам Ларрига таъсир кўрсатмади. Энди бу мушукни ишдан ҳайдаб солишса ҳам ажаб эмас.

rambler. ru

Олимжон Ҳайитнинг турли мавзулардаги хабарлари, мақолалари, ҳикоялари энди «Телеграмм» даги алоҳида каналда! Бизга қўшилинг, афсусланмайсиз!

t. me/olimjonhayit

Facebook'даги саҳифамизда янгиликларни кузатиш янада қулай!

Марҳамат! Аъзо бўлиш учун "Нравится страница" тугмасини босинг: