Хитой мутахассислари уй йиғиштириш ва идиш-товоқ ювишда ёрдам бера олувчи робот турини яратишди…

0

 

«Doll Sweet Dolls» ва «EX Doll» компаниялари биргаликда робот қизни яратишди. Роботга уй йиғиштириш, идиш-товоқ ювишда тенг келадигани йўқ. Роботнинг нархи 4 минг доллар миқдорида белгиланган.

Компания муҳандисларининг айтишича, робот одам товушини «Siri» дастури асосида таний олади. У рўзғордаги электр токига ишловчи ускуналарни ўчириб-ёқиш, улар ишини назоратда ушлаш, мусиқа асбобларида куйлар чалиш, ҳамшира сифатида беморга илк тез ёрдам кўрсатиш имкониятига эга.

Хитойликлар шу йўл билан мамлакатдаги аёллар танқислигига барҳам беришни ният қилишибди.

Ҳақиқатан, айни кунларда Хитой бўйича 114 ўғил болага 100 нафар қиз тўғри келмоқда. Статистик маълумотларга назар ташлайдиган бўлсак, мамлакатда аёлларга нисбатан эркаклар 33, 6 миллион нафар кўпчиликни ташкил этади.

«Росбалт»